15:31 / 16.09.2017
17 755

Энди тишларга пломба керак бўлмайди

Энди тишларга пломба керак бўлмайди
Шахсий гигиена соҳасида япониялик олим Казуе Ямагаши инқилобий кашфиёт қилди. У яратган тиш пастаси ёрдамида тез ва оғриқсиз равишда тишдаги ёриқлар, тешикларни бекитиш, шу билан бирга тиш эмаль қатламини тиклаш мумкин. Унинг таркиби тиш эмаль қаватини эслатади, уни ёриқ жойларга суртиб қўйсангиз, бас.

Бу материал тадқиқотлар ёрдамида тишнинг асосий таркибий қисмларидан бўлган — гидроксил-апатитдан олинган.
Аввалига воситадаги кислота ёрилган тишнинг эмаль қаватини эритади. Уч дақиқадан кейин кристаллга айланиб, сунъий материал маҳкам ўрнашиб, табиий эмални ҳосил қилади.

Бундан ташқари у энг яхши антибактериал восита ҳамдир. Япон стоматологлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар бундай тиш пастаси ёрдамида даволанган тишлар соғлом кўринишга эга бўлишини аниқлади. Уларнинг фарқини ҳатто микроскоп ёрдамида ҳам аниқлаб бўлмади.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энди тишларга пломба керак бўлмайди