Смартфондан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ўсмирни саратон ҳамда яна бошқа бир қатор хавфли хасталикларга йўлиқтириши мумкинлиги ҳақида илгари олимлар жуда кўп гапиришган, мақолалар эълон қилишган. Мана, Жанубий Кореядаги Чоннам университетига қарашли миллий касалхона бўлими мутахассислари шу мавзуга қайта қўл уришди.
Тадқиқотлар, кузатувлар, изланишлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, агар ўсмир смартфондан кунига етти-саккиз соат ёки ундан-да кўпроқ вақт фойдаланса ва бу ҳар куни такрорланса, натижа ачинарли кечиши тайин. Яъни, ўсмирнинг кўзлари оқибатда ғилайлашиб қолади.
Буни исботлаш учун кўзлари смартфон туфайли ғилайлашган ўсмирларни тадқиқотларга таклиф этишди. Уларга кунига смартфондан фойдаланиш учун одатдагидан сезиларли даражада кам вақт беришди. Бу роппа-роса бир ой давом этди. Қарангки, ўсмирлар кўзидаги ғилайлик 10 фоизга нари чекинибди.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи