Эркаклик қобилияти ёшга боғлиқ тушунча эканлиги кўпчилика маълум. Йигирма ёшли йигитчанинг эҳтироси тезда оловланиб кетади. Ўттизга боргач, у ўзини бироз босиб олади, жинсий ҳаёти ҳам бир маромга тушади. Қирқ ёшдан ошгач эркак қувватга тўлган ва «бу соҳа»да «малака»си етарли бўлади. Эллик ёшдан ошгач, табиат қонунлари бўйича, организм ёшга доир ўзгаришларни бошдан кечиради. Энди ҳужайралар янгиланиши ёшликдагидек тез юз бермайди, жинсий гормонлар ишлаб чиқилиши сустлашади. Шунга қарамай, жинсий мойиллик кучли бўлади, шунчаки, энди бу жараён кўпроқ қувват талаб қилади, холос. Бироқ эркаклик қуввати сустланиши табиат қонунларига мос даврдан эртароқ бошланиб, гоҳида бепуштликка ҳам сабаб бўлиши мумкин. Хўш, бунинг сабаби нима?
Мутахассис – андролог-сексопатолог Дилмурод ЭРГАШЕВ.
Гап шундаки, эрлик қуввати тўғридан-тўғри тестостерон гормони билан боғлиқ. Бу гормон эркакка хос бўлган барча аломатларни ривожлантиради, унинг жинсий фаолиятини белгилайди. Ўғил бола балоғат ёшига етгач, тестостероннинг ишлаб чиқилиши ортиб боради. У 25-30 ёшгача фаоллик билан ишлайди. Кейин эса у «босиқлик» билан ишини давом эттиради. Умуман олганда, эркаклик қуввати фақатгина ёшга боғлиқ эмас. Бунда организм аҳволи ҳам каттагина роль ўйнайди. Соғлом организмда барча тизимлар бир маромда фаолият юритади. Шунинг учун эркаклик қувватини белгилашда, шифокорлар одамнинг биологик ёшига кўра баҳолашади.
Руҳий ўзгаришлар ҳам сабабми?
Баъзан эркаклик қобилиятининг сустлиги ёшларда ҳам учрайди. Кўпинча бунинг сабаби фақатгина жинсий аъзода деб ўйлашади. Аслида эса муаммо жуда мураккаб. Бу ҳолат тиббиётда эректил дисфункция дейилади. Тўғри, бу хасталик эмас, у организмдаги бир қатор касалликлар оқибати. Эркаклик қувватига турли ҳолат ва вазиятлар таъсир кўрсатади: гормонал фаолиятнинг издан чиқиши, қон айланишининг бузилиши, асаб тизимидаги салбий ўзгаришлар, руҳан таъсир қиладиган муаммолар ва ҳ.к. Одатда, 40 ёшгача бўлганларда эркаклик қуввати бузилишининг сабаби айнан унинг руҳий ҳолатида бўлади. Кейинги ўринга қон томирлардаги муаммони қўйиш мумкин.
Кучли жинс вакилларининг «душмани»
Биринчи ўринда — палапартиш жинсий ҳаёт. Айниқса, 30 ёшдан сўнг.
Иккинчиси – жинсий йўл билан юқадиган инфекцияли хасталиклар, айниқса, такрорланадигани. Ҳозирги замонавий даволаш усуллари бундай хасталикларни тезда бартараф этса-да, улар жинсий қобилиятга ўз таъсирини ўтказиб улгуради.
Учинчиси — эркаклар жинсий касалликларини охиригача ёки тўғри даволамаслик. Масалан, уретрит, простатит, везикулит, орхоэпидидимит, орхит ва ҳ.к.
Булардан ташқари қуйидаги омиллар ҳам эркаклик қобилиятни сустлаштирувчи хавф деб ҳисобланилади:
- юрак ишемиик касалликлари;
- артериал гипертензия;
- эндокрин бузилишлар;
- қандли диабет;
- простата бези гиперплазияси (аденома);
- асаб ва руҳий касалликлар;
- баъзи доривор препаратларни қабул қилиш;
- гиёҳвандлик моддалари, тамаки ва алкоголь;
- камҳаракатлилик;
- стресслар;
- ёмон экологик шароитда яшаш ёки ишлаш;
- нотўғри овқатланиш;
- сурункасига тўйиб ухламаслик.
«Ҳали ёшман-ку!»
Ёш йигитларда кузатилаётган эректил дисфункциянинг сабаби соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, нотўғри овқатланиш, жисмоний ҳаракатнинг камлиги, асабийлашишдир. Шунингдек, яна бир муаммо борки, ёш йигитларимизнинг энг гуллаган даврида эркаклик қувватидан маҳрум қилади. Бу — шармсиз кино ва журналларни томоша қилиш. Уйланмаган йигитлар эҳтиросини жумбушга келтирадиган бу омил қониқиш ҳиссини бермайди. Шу сабаб кейинчалик унинг жинсий ҳаётида муаммоларни келтириб чиқаради.
Энди нима қиламиз?
Тонгда югуришни одатга айлантиринг. Ҳар кунги бадантарбия, контраст душ, меъёрда фойдали таомлар, витаминлар – сизнинг халоскорингиз. Алкоголь, тамаки, гиёҳвандлик моддалари, ёғли овқатлар, камҳаркатлилик «эркаклик»дан узоқлаштирувчи омиллардир.
Баъзан эрта юз берган импотенция касб билан боғлиқ бўлиши мумкин: меъёрлаштирилмаган иш куни, зах ёки ҳаддан ташқари иссиқ, шунингдек, тебраниш (вибрация) кўп бўлган жойларда ишлаш эркаклик қобилиятининг сустлашишига олиб келиши мумкин.
Бирини даволаб, иккинчисига йўлиқиш
Баъзи дориларни доимий тарзда узоқ муддат ичиш ҳам жинсий қобилиятга таъсир этиши мумкин. Бундай дориларга нейролептиклар (асаб ва руҳий хасталикларни даволашда қўлланилади), гипотензив (қон босимини туширувчи) ва седатив (тинчлантирувчи) воситалар, шу жумладан, антидепрессантлар, транквилизаторлар, антигистаминлар, хуруж (тутқаноқ) ва қайт қилишга қарши ва ҳ.к. дориларни мисол қилиш мумкин. Аммо улар туфайли келиб чиққан эректил дисфункция вақтинчалик бўлиб, дориларни қабул қилиш тўхтатилгач, эркаклик қобилияти тикланади.
Руҳият — нозик масала
Нафақт кучли стресслар, балки сиқилиш, муаммо ечимини топа олмаслик, ишдаги кўнгилсизликлар, ўқишдаги зўриқишлар, оиладаги келишмовчиликлар, пулсизлик ҳам жинсий ҳаётга соя ташлайди.
Бундай вазиятлардан ҳимояланишнинг энг самарали усули – жинсий алоқадаги омадсизликларга эътибор бермаслик. Руҳан ўзингизга келиб олганингиздан сўнг бу муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади.
Аммо шуни унутмаслик лозимки, баъзи руҳиятга таъсир этувчи вазиятларда одамга малакали ёрдам керак бўлади. Шунинг учун психолог ёки сексопатологга мурожаат этиш керак.
Вазифамиз — огоҳлантириш
Ҳар бир эркак киши 40 ёшдан кейин, ҳатто ўзида ҳеч бир муаммони сезмаса ҳам, мутахассис кўригидан ўтиши керак. Мана шундай кўрикларда кўпинча энди куртак очаётган хасталиклар ва келажакда юз бериши мумкин бўлган муаммолар олди олинади.
Рақамларга мурожаат этсак
> Эректил дисфункция кузатилган 10та эракадан 9 нафари бу дардга руҳий сабаб (улар стресс, зиддиятлар, депрессив ҳолатлар) туфайли учраган бўлади.
> Жинсий алоқаларнинг 25 фоизи омадсиз якунланган бўлса, демак, эрекция дисфункцияси тўғрисида гаплашиш мумкин.
> 30 фоиз 18 ёшдан 59 ёшгача бўлган эркаклар вақти-вақти билан импотенциянинг у ёки бу аломатларига дуч келиши мумкин.
Давоси қандай?
Бу ҳолатни даволаш уни келтириб чиққан сабабни даволашдан бошланади. Масалан, гормонал ўзгаришлар бўлса, гормонал фонни меъёрлаштирувчи, асаб тизими панд берган бўлса, нерв толаларини даволашга тўғри келади.
Тўғри, эрекцияни препаратлар билан ҳам даволаш мумкин. Аммо уларни, албатта, мутахассис тавсия этиши лозим. Негаки, бундай дорилар юрак-қон тизими касалликлари билан оғриган кишиларга тақиқланади.
Ўзингизни эҳтиёт қилинг, азиз эркаклар. Ўз вақтида саломатлигингизни тикланг ва муаммоларсиз яшанг.
Камол ЙЎЛЧИЕВ тайёрлади
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди