15:06 / 03.10.2017
9 132

Австралия олимлари саратон хасталигига қарши курашувчи янги дори воситасини яратишди

Австралия олимлари саратон хасталигига қарши курашувчи янги дори воситасини яратишди
Барчага маълум, саратон шишлари организмда чалкаш томирчалар ҳосил қилган ҳолда иммуниал тизим ҳужумидан ўзини сақлайди. Ғарбий Австралия университети ҳамда Гарри Перкинс номидаги тиббиёт илмий текшириш институти олимлари ўзаро ҳамкорликда янги дори воситасини яратишди.

Аммо ҳозирча дорининг номи маълум қилинмаган. Клиник синовлардан сўнг дунё аҳлига бу дори ҳақида тўлиқ маълумот тарқатишни мўлжаллашган. Янги дорининг хусусияти шундаки, организмга киргач, саратон шиши доирасидаги чалкаш томирчалар ўрнига одатий томирчалар ҳосил қилади. Шу томирчалар орқали иммуниал тизим саратон шишлари ичкарисига бемалол кириб боради ва хасталикка қарши фаол курашади.

Олимларнинг айтишича, янги дори ўпка саратонига қарши қўллаш учун мўлжалланган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Австралия олимлари саратон хасталигига қарши курашувчи янги дори воситасини яратишди