06:30 / 04.10.2017
10 395

"Энг яхши" тўртта табиий антибиотик

"Энг яхши" тўртта табиий антибиотик
Хрен

Жуда кучли табиий антибиотиклар сирасига киради.

Трахеит, бронхит, давомли йўталда:
1 қошиқ қирғичдан ўтказилган ерқалампирни 3 қошиқ асал билан аралаштириб тиндирилиб, бир кунда 1 маҳал 1 чой қошиғидан истеъмол қилинади.

Цистит ва уретритда:1 қошиқ қирғичдан ўтказилган ерқалампирни 100 мл. қайноқ сув билан аралаштириб, 5 дақиқа усти ёпиб тиндириб қўйилади ва бир кунда 3-4 пиёладан ичилади.

Клюква (қизил нордон мева)

Бу мева антибиотик ва вирусларга қарши модда сифатида қўлланилади. Сийдик қопи ва йўлини зарарли бактериялардан тозалайди. Клюква, тўқималарни ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимояловчи антиоксидантдир.
Клюква бактерияларни ўлдирадиган, пешоб ҳайдовчи ва шамоллашга қарши курашишда тенги йўқ мева ҳисобланади.

Малҳам тайёлаш учун:
Клюква ва брусника меваларини (3:1) шакар билан обдон аралаштириб, эзиб, 2 ош қошиғига 0,5 литр илиқ сув аралаштириб тайёрланади.

Саримсоқ

Саримсоқ қондан, ички аъзолардан ва нафас йўлларидан зарарли бактерияларни ва ичак паразитларини чиқаришга ёрдам беради. Қон босимини тушириб, тромб ҳосил бўлишининг олдини олади. Саримсоқни истеъмол қилганда, саратонга қарши курашувчи ва антиоксидант бўлгани боис, организм зарарли моддалардан тозаланади. Саримсоқнинг бир бўлакчасида 400 та фойдали таркибий қисм мавжуд. Улар қон томирларини холестериндан тозалайди, мия саратонини келтириб чиқарувчи мультиформали глиобластома ҳужайраларини ўлдиради, туберкулёз таёқчаси, ичак таёқчаси ва хеликобактер (ошқозон ярасини келтириб чиқарувчи)ларни йўқ қилади, ичакдаги гижжаларни ҳайдайди.

Саримсоқдан 100 дардга даъво ичимлик тайёрлаш учун: Очиқ рангли шиша идишга 12 дона саримсоқни тўртга бўлиб, 3 катта пиёлада қизил шароб билан арлаштириб, оғзини ёпиб дераза ёнига (қуёшли жойга) 2 ҳафтага қўйилади. Ҳар куни 3 марта қўзғаб қўйилади. 2 ҳафтадан сўнг докадан сузиб олиб, қора рангли шиша идишга солиб қўйилади. 1ой давомида кунига 1 қошиқдан 3 марта қабул қилинади.

Бў мўъжизакор ичимлик организмни туздан тозалайди, қонни тозалайди, иммунитетни оширади, қон томирларини мустаҳкамлайди. Аёллар касалликлари ва шамоллаш учун ҳам фойдали.

Райҳон


Юқумли касаллик тарқатувчи микроблардан ва инфекциялардан тозалайди.

Ангина учун: 4 қошиқ майдаланган райҳон баргини 250 мл. қайнаган сувга солиб, 20 дақиқа давомида қайнатинг ва сузиб олиб, кун давомида 2-3 марта илиқ ҳолда томоғингизни чайинг.

Қовоқлар шамоллаши учун: 2 қошиқ майдаланган райҳон баргларини 500 мл. қайнаган сувга солинг ва совутиб сузгичдан ўтказинг. Малҳамга докани ботириб қовоқларингиз устига қўйинг.

Бош оғриғида:
Райҳон, маврак, лимонўтни баравар аралаштириб 1 чой қошиғини 200 мл. қайнаган сувга аралаштириб, 20 дақиқа тиндиринг ва сузиб олгач, 1 чой қошиқ асал билан аралаштириб ичинг. Бу ичимлик безовталикдан халос қилиб, тинчлантириш хусусиятига ҳам эга.

Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » "Энг яхши" тўртта табиий антибиотик