10:02 / 11.11.2017
6 767

Иқтисодий етишмовчилик одамни инфарктга учратиши аниқланди…

Иқтисодий етишмовчилик одамни инфарктга учратиши аниқланди…
Европадаги кардиологлар жамияти олимлари янги тадқиқотлар натижасида иқтисодий етишмовчилик, қаҳатчилик одамни инфарктнинг энг ўткир турига учратишини аниқлашди. Шу мавзудаги хулосалар Йоханнесбургдаги кардиологлар ассоциациясининг ҳар йили ўтказиладиган конгрессида ўқиб эшиттирилди.

Буни олимлар 106 нафар ўткир инфарктга йўлиққан кўнгиллилар орасида ташкил этилган сўровномалар ёрдамида аниқлашди. Кўнгиллиларга инфарктга учрашдан бир ой олдин молиявий аҳволи қандай бўлганлиги ҳақида савол беришганда, иштирокчиларнинг деярли барчаси бир ой бурун пул етмаслиги, рўзғордаги молиявий қийинчиликлар туфайли стресс ҳолатига тушиб қолишганини айтишди. Ана шу нарсалар инфаркт учун фавқулодда замин ҳозирлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Иқтисодий етишмовчилик одамни инфарктга учратиши аниқланди…