Мабодо Сизни тиш оғриғи безовта қилиб қолса, қуйидаги оддий рецептлардан фойдаланиб оғриқни бартараф қилишингиз мумкин:
1. 2-3 дона кичик баргизуб ўсимлиги баргини 7-8 та ялпиз барги билан оғизга солиб, оғриган тиш устида 2-3 дақиқа чайнаб ушлаб туриш ҳамда баргизуб баргини қўлда бироз эзиб, икки қулоқ тешигига 4-5 дақиқа қўйиб туриш тиш оғриғини қолдиради.
2. Шотут баргининг суви билан оғиз чайилса, тиш оғриғи қолади.
3. Тиш оғриғини қолдиришда саримсоқ, ялпиз, баргизуб, қалампир, қовоқ, қовун, совун ўт, сигирқуйруқ, қоқигул, атиргул ҳам фойдали ҳисобланади. Бунинг учун уларнинг биридан дамлама тайёрлаб, оғзингизни ғарғара қилсангиз, кифоя.
4. Бир пиёла қайнаган сувга бир чой қошиқ ош тузидан солиб аралаштиринг ва ҳар куни икки марта ана шундай сув билан тишларингизни чайқанг.
5. Ҳар замонда қурут сўриб юрсангиз, тишингиз соғлом ва бақувват бўлади.
6. Чинор пўстлоғини узум (олма) сиркасида қайнатиб, оғиз ғарғара қилинса ҳам тиш оғриғи қолади.
7. Аччиқтош ҳам тиш оғриғини қолдиради. Бунинг учун 1 грамм аччиқтошни ярим литр қайнаган сувда эритиб, уни 7 га бўлинг ва бир ҳафта давомида кунига 3 маҳал оғзингизни чайинг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар