20:20 / 03.01.2018
7 041

Янги йилдан кейин ичакни соғломлаштириш бўйича диетолог тавсиялари

Янги йилдан кейин ичакни соғломлаштириш бўйича диетолог тавсиялари
Ҳозир ҳам ҳамманинг уйида Янги йил байрамидан қолган бир тонна овқат борлиги аниқ. Уларни еб тугатгунча, ошқозон ва ичаклар ҳам додлаб юборади. Чунки уч кунлаб калорияга бой, турган-битгани углевод ва ёғлардан иборат бўлган таомлардан одам нафақат семириб кетиши, балки ичаклар ҳам заҳарланиши мумкин. Худди шу фурсатда бизга эксперт-диетологларнинг маслаҳати асқотиши аниқ.

Овқатларингиз тугаб бўлгач, бир нечта оддий услублардан фойдаланиб, ичакларингизни тозалаб олишингиз мумкин. Енгил овқатланадиган кунлар ва детокс-парҳезлар бу борада сизга ёрдам бериши аниқ.

Енгил овқатланадиган кунларда кун бўйи шу икки маҳсулотларни еб юрасиз:
— қатиқ+олма;
— гречкали бўтқа+қатиқ;
— кўк чой+цитрус мевалар;
— сули+мевалар;
— хом сабзавотлар+зайтун ёғи;
— смузи+йогурт.

Сиз юқоридаги маҳсулотлардан бирини танлаб, кун бўйи истеъмол қилинг ва ҳар 1-2 соатда 1 стакан сув ичишни канда қилманг. Ичакларни тозалашни тезлаштирмоқчи бўлсангиз, рационингизга шиповник қайнатмасини қўшишингиз мумкин. Унинг пешоб ҳайдаш хусусияти организмнинг ўз-ўзини тиклаш хусусиятини тезлаштиради.

Экспертларнинг фикрича, детокс-ичимликлар ёрдамида ҳам худди шундай натижага эришиш мумкин экан. Бунда 1-3 кун фақат сув ва мева-сабзавотларнинг шарбатини ичиб юрасиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Янги йилдан кейин ичакни соғломлаштириш бўйича диетолог тавсиялари