15:23 / 22.01.2018
7 887

Қиш мавсумининг "энг муҳим маҳсулотлари" аниқланди...

Қиш мавсумининг "энг муҳим маҳсулотлари" аниқланди...
Диетологлар қиш фаслида истеъмол қилиш фойдали бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузишди. Бу фаслда организмимизга кўплаб витаминлар етишмайди. Мутахассислар катта миқдорда витаминлар сақланадиган маҳсулотлар афзаллигини айтишмоқда.

Қолаверса, таркибида Омега-3 бўлган маҳсулотларни ҳам кўпроқ истеъмол қилиш лозим. Шу боис, диетологлар қишки дастурхон устида, албатта, ёғли балиқ бўлиши кераклигини таъкидлашди. Сабаби, мазкур маҳсулот таркибидаги мавжуд витаминлар бизни турли вирус ва инфекциялардан ҳимоя қилади.

Ёғли балиқ турлари нафақат иммунитетни яхшилайди, балки мия фаолиятини яхшилайди, юрак-қон томир касалликларидан асрайди.

Шунингдек, қиш мавсумида истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар рўйхатига қовоқ, карам, анжир ва цитрус мевалар ҳам киритилган.

Манба: xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қиш мавсумининг "энг муҳим маҳсулотлари" аниқланди...