14:39 / 29.01.2018
6 312

Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади

Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади
Ўзбекистонда шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади. Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида хабар берилишича, давлат дастурига асосан бу борада тегишли қонун ҳужжати қабул қилиниши лозим.

Қонун ҳужжатида:
  • тиббиёт ходимлари йўл қўйган хатолар ҳақида жабрланган шахсларга маълумот бериш, уларни ҳисобга олиш ва хатоларнинг олдини олиш тизимини яратиш;
  • ҳар бир тиббиёт муассасасида беморларнинг шифокор касбий хатосидан хавфсизлигини таъминлаш бўйича доимий эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
  • хатосини ўз вақтида ва ихтиёрий тан олган, етказилган зарарни қоплаган тиббиёт ходимини айрим салбий оқибатлардан озод этиш;
  • тиббиёт ходимларининг хатоси оқибатида етказилган зарар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига хабар қилиш, уларни кўриб чиқиш ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби;
  • бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан рецептни электрон шаклда тўлдиришни (қўлёзма усулидан тўлиқ воз кечган ҳолда) жорий этиш ва уни тегишли дорихонадаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритиш назарда тутилади.

Бу борадаги тегишли ҳужжат 30 март кунига қадар ишлаб чиқилиши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизими жорий этилади