23:01 / 29.01.2018
7 105

Уйқуга тўймаяпман, нима қилай?

Уйқуга тўймаяпман, нима қилай?
Агар инсон сурункали тўйиб ухламаса, унинг саломатлигида муаммолар пайдо бўлишини кўпчилик яхши билади. Аслида меъёрдаги уйқунинг давомийлиги етти соатдан кам бўлмаслиги керак. Бунга, афсуски, кўпчилик амал қилмайди ёки бутунлай лоқайд қарайди.

Тўйиб ухламасликнинг яна бир салбий томони аниқланди. Калифорния университети тадқиқотчиларининг айтишича, уйқуга тўймаслик турли муаммолардан ташқари, инсоннинг феъл-атвор (характер)ини ҳам ўзгартириб юборар экан. «Агар бир мартагина етти соатдан кам ухлаган бўлсангиз, мия ва бутун организмда қайтариб бўлмас ўзгаришлар бошланиб кетади. «Менга ҳордиқ олишим учун беш-олти соат етарли», дейиш ҳам ўзини ва саломатлигини алдашдир. Иш ҳафтаси давомида уйқуга тўймаслик ҳиссасини дам олиш кунлари кўпроқ ухлаб ҳам чиқариб бўлмайди…»

Тадқиқотчиларнинг айтишича, уйқуга тўймаслик натижасида кишида кўркамлик, салобат йўқола бораркан. Шу билан параллель равишда хотираси пасаяди, қандли диабет, саратон ва Альцгеймер касаллиги хавфи ривожланади. Тунда меъёрида тиниқиб ҳордиқ олиш учун олимлар уйқуга кетишдан бир соат олдин қаҳва ичмаслик, компьютерда ишламаслик, телефондан фойдаланмасликни тавсия этмоқда.
Муҳиддин МАЛЛАБОЕВ тайёрлади.

Манба: od-press.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Уйқуга тўймаяпман, нима қилай?