14:22 / 30.01.2018
7 775

Кундузи ухлашнинг нимаси хавфли?

Кундузи ухлашнинг нимаси хавфли?
Кундузи кўп ухлашга одатланган кишилар, фақат кечаси ухлайдиган одамларга нисбатан Альцгеймер хасталигига мойил бўлишади. Вашингтон университети шифокорлари шундай хулосага келишди. Бу ҳақида «Xabar.uz» маълум қилди.

Олимлар ўтказган тадқиқотларда ўртача ёши 66да бўлган 189 киши қатнашди. Фитнес-трекерлар ёрдамида шифокорлар тажриба иштирокчиларининг биологик фаоллигини 14 кун давомида кузатишган, шунингдек уларнинг бош мияси магнит-резонанс томографиясидан ўтказилган.

Аниқланишича, мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи амилоид бляшкалари бор кишилар кундузи кўп ухлаб, кечаси уйқу бузилишидан азият чекишар экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кундузи ухлашнинг нимаси хавфли?