17:23 / 01.02.2018
5 958

Ўзбекистонлик олимлар касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлайдиган модель яратишди

Ўзбекистонлик олимлар касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлайдиган модель яратишди
Инсон юраги перистальтик насос сингари ишлайди. Хўш, ана шу мураккаб жараённинг математик моделларини яратиш мумкинми?

Профессор Қуролбой Наврўзов бошчилигидаги тадқиқотчилар бунинг уддасидан чиқишди. Бинобарин, физика-математика фанлари доктори бошчилигида қон ҳаракати, эритроцит, тромбоцит ва лейкоцитларнинг плазма суюқлиги муҳитида чўкиш механизми ҳам аниқланди.

Олинган натижалар қувонишга асосли. Унга кўра, бемор қонидаги эритроцит заррачаларининг чўкиш тезлиги ҳамда реакцияларига қараб касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлаш мумкин.

Тажриба натижалари Хоразм вилояти темир йўл шифохонаси ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Хоразм филиалида синовдан ўтказилди.
Одилбек ОДАМБОЕВ

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ўзбекистонлик олимлар касаллик тури ва оғирлик даражасини аниқлайдиган модель яратишди