Колумбия университети ва Сан-Францискодаги Калифорния университетининг тадқиқотчилари яқинда сичқонлар миясидаги «ваҳима ҳужайраси»ни аниқлашга муваффақ бўлди. Шундан сўнг улар ҳайвонлар ақлини назорат қилиш илинжида ёруғлик нуридан фойдаланиб кўрди, деб хабар берди Xabar.uz.
Тадқиқотчилар ваҳима уйғотадиган ҳужайраларни аниқлаш ва уларнинг мия соҳасидаги даражасидан ўтувчи сигналларни текшириш учун лаборатория сичқонлари устида бир қатор тажрибаларни ўтказди.
Аниқланишича, миянинг ҳиссиётлар марказидаги гиппокампда сичқонларда ваҳимани юзага келтирувчи ҳужайралар мавжуд экан: сичқонлар учун ушбу ҳолатда ваҳимани йиртқич ҳайвонлар ҳужум қилиши мумкин бўлган очиқ ҳудуд уйғотади.
Стрессдан сўнг сичқонларни тинчлантириш учун олимлар оптогенетикадан — фотостимуляциядан фойдаланди. Улар ваҳимани бартараф этишга муваффақ бўлди, натижада сичқонлар деярли қўрқув ҳиссини йўқотди.
Ушбу усул одамларда ҳам тушкунлик ва қўрқувга қарши курашишда фойдаланиш мумкин бўлган самарали воситага айланиши мумкин. Ахир инсон миясининг ҳужайралари ҳам сичқонникига ўхшаш. Бундан ташқари замонавий жамиятда тушкунлик энг муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»