20:00 / 04.02.2018
6 108

Мана, касалликлар нимадан бошланади... (инфографика)

Мана, касалликлар нимадан бошланади... (инфографика)
Жанубий Кореянинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бюроси маълумотларига кўра, йирик супермаркетлар аравачаларининг тутқичларидаги бактериялар сони ҳар 10 квадрат сантиметрга 1100 колонияни ташкил этаркан.

Иккинчи ўринни интернет-кафелардаги компьютер сичқончалари эгаллайди. Жамоат жойларидаги ҳожатхоналар эшиклари тутқичларида эса ўртача ҳар квадрат сантиметрда 340 тадан зарарли микроорганизмлар колониялари жойлашиб олган.

Уяли телефон юзасида унитаз қопқоғи остидагидан анчагина кўп бактериялар яшаши ҳам тадқиқотлар жараёнида аниқланган. Хулоса шуки, мобиль телефон, компьютер клавиатураси ёки телевизор пультини мунтазам тозалаб, дезинфекциялаб туриш шарт, йўқса буларда касаллик қўзғатувчи бактериялар уялаб-урчиб кетади. Мана, касалликлар нимадан бошланади...

Биз эса дастурхон бошида ҳам телевизор пультини қўлимиздан қўймаймиз, смартфон эса болаларда...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мана, касалликлар нимадан бошланади... (инфографика)