Жиғилдон қайнаши — қизилўнгач бўйлаб тарқалган тўш ортидаги қизиш ва ачишиш, безовталик ёки ёниш ҳисси. Жиғилдон қайнаши вақти-вақти билан, айниқса кўп ва аччиқ овқат истеъмолидан бир соат ўтиб рўй беради. Олдинга эгилганда ёки ётган ҳолатда бу ҳиссиётлар кучаяди.
Одатда, жиғилдон қайнашинини бартараф этиш (тўхтатиш) учун сув ичиш етарли бўлади. Яна антасидлар (кислота таъсирини бартараф этадиган моддалар) ёрдамида тўхтатиш мумкин. Бироқ, жиғилдон қайнаши одатда етарлича тез-тез такрорланади ва одатий турмуш тарзини бузиши мумкин.
Ҳафтасига уч мартадан кўпроқ кузатиладиган жиғилдон қайнаши ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради. Жиддий эзофагит (қизилўнгач шиллиқ қаватининг яллиғланиши) билан оғриган беморларнинг айримлари жиғилдон қайнашидан шикоят қилишмайди.
Жиғилдон қайнаши юқори кислоталилик гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, холетсистит, ҳомиладорлик токсикози туфайли юзага келиши, диафрагмал чурра ва баъзи озиқ-овқат моддаларни кўтара олмаслик туфайли содир бўлиши мумкин. Агар жиғилдон қайнаши кекириш билан бирга кузатилса (айниқса нордон кекириш), у гастрит ёки ошқозон яраси аломати сифатида хизмат қилиши мумкин. Агар ачишиш ётган ҳолатда кучайса, эҳтимол муаммо қизилўнгачда бўлади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...