
Жорий йил декабрь ойида Ўзбекистонда янги интерактив сервис хизматлари йўлга қўйилади.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг 14 февралда қабул қилинган “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида тўхталиб ўтилди.
Яъни соҳада янги ахборот портали ҳамда мобиль иловалар яратилади. Уларнинг ёрдамида ҳамюртларимиз нафақат зарур дори воситаси мавжуд аптекани топишлари, балки уни реал вақт режимида сотиб олишлари мумкин. Ўз навбатида, зарур ҳолларда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни тегишли дорихоналар томонидан аҳолига етказиб беришни таъминлаш ҳам кўзда тутилаяпти.
Ўз навбатида, аҳоли ушбу қулайлик ёрдамида аптеканинг лицензияси мавжудлигини ҳам аниқлаб олади.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур лойиҳа ижросига масъул этиб белгиланди.