
Америкадаги Бостон университети мутахассислари йогуртнинг одам организмига таъсири доирасида тадқиқотлар ташкил этишди. Тадқиқотлар йогурт одамни инфаркт ва инсультга учрашдан сақлай олиши мумкинлигини кўрсатиб берди.
Сиз йогуртни жуда кам миқдорда, ҳафтасига икки марта белгиланган минимал миқдорда тановул қилсангиз ҳам барибир юрагингиз, бош мия хавфдан узоқлаша бораркан. Олимлар ҳозирча йогуртнинг организмга ижобий таъсирини тўлиқ ўрганиб чиқмаган бўлишса-да, билишдики, йогурт қон томирлар кенгайишини таъминлайди.
Кайфиятни кўтаради. Томирларда қон яхши айлангач, турли жиддий хасталиклар ортга чекинади. Бундан ташқари, йогурт таркибидаги баъзи ферментлар қон томирларда зарарли холестерин йиғилишини йўққа чиқаради.