08:05 / 03.03.2018
5 806

Биофаол қўшимчалар: улардан эркакларга наф борми?

Биофаол қўшимчалар: улардан эркакларга наф борми?
Биологик фаол қўшимчалар кенг тарқалган бугунги кунда қувватни ошириш борасида “мўъжизакор” хусусиятга эга “эркаклар учун дармондорилар” энг харидоргир товарга айланиб бормоқда.

Интернет тармоқларига бир назар ташласангиз, эркакларга қувватини тиклаб бера оладиган “сеҳрли” воситаларни тавсия қилувчи эълонларга тўлиб кетганига гувоҳ бўласиз. Гўёки, эҳтиёж шу даражага етгандай.

Мутахассислар эса баъзиларидан қандайдир фойда бўлиши мумкинлигини инкор этмаган ҳолда, бундай қувватдориларга ружу қўйганларни огоҳлантиришдан эринишмаяпти.

Хўш, аслида улардан кимга фойда, кимга зиён?

Шуни унутмаслик керакки, биофаол қўшимча – бу касалликка қарши дори эмас. Бунинг устига, агар унинг таркибида дори мавжуд бўлса, бу жиноят билан баробар ва уни ишлаб чиқарганлар жазоланиши керак. Афсуски, мутахассислар фикрича, бундай ҳолатлар кўп учрамоқда.

Масалан, Москва шаҳрида ўтказилган текширишларда дорихоналарда сотилаётган ана шундай биофаол қўшимчаларнинг 80 фоизи таркибида “таъқиқланган хавфли моддалар” мавжудлиги аниқланган. Гап инсон саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган фосфодиэстеразлар 5-типига мансуб ингибиторлар (ФДЭ-5) ҳақида бормоқда. Кардиологлар ФДЭ-5нинг анемия, ичак яраси, буйрак ва жигар хасталиги, артериал гипертония, стенокардия ва юрак уришида бузилиш бўлган эркаклар учун қатъий таъқиқланганини айтишади.

Халқаро миқёсда таниқли бўлган доктор Марк Арон эса 50 ёшдан ошган барча эркакларга мунтазам равишда простата бези саратонининг олдини олиш бўйича текширишдан ўтиб туришни тавсия қилган ҳолда, эрлик қувватини оширадиган айрим турдаги биофаол қўшимчаларни қабул қилиш мумкин деб ҳисоблайди.

Эркаклар саломатлиги учун мўлжалланган биофаол қўшимчалар (ишончли ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти) таркибида ҳақиқатдан ҳам эркаклар таносил аъзоларига ижобий таъсир кўрсатадиган моддалар бор. Улар ҳирсни қўзғаш хусусиятига эга. Ҳар қалай, қайсидир ўлкаларда ўсадиган ана шундай доривор ўсимликлар экстрактини кўп йиллардан буён эркаклар истеъмол қилиб келишади.

Аммо улардан касалликни тиклаш мақсадида фойдаланиш асло мумкин эмас, дейди мутахассислар. Эркаклик қувватининг камайиши бу касаллик. Уни тиббиёт даволайди. Яъни, ишлаб чиқарувчиси номаълум қандайдир “мўъжизакор” ўтнинг экстракти билан даволанишга уриниш аҳволни оғирлаштириши, кутилмаган бошқа хасталикни келтириб чиқариши ҳам мумкин экан.

Ишлаб чиқарувчиларни биринчи галда маҳсулотнинг кўпроқ ва тезроқ сотилиши, ундан келаётган даромад кўпроқ қизиқтириши турган гап. Шунинг учун улар биринчи навбатда харидорлар кутган "натижа”га зўр беришади. Кейин-чи, кейин нима бўлади? Буёғи энди харидорнинг муаммоси.

Бундай доривор гиёҳларни муттасил истеъмол қилиш салбий оқибатларга олиб келган ҳолатлар ҳақида огоҳлантирар экан, соҳа мутахассислари уларнинг фармацевтик таркиби номаълумлигига эътибор қаратадилар.

Ҳақиқатдан ҳам, врач беморга ўзи таркиби ҳақида маълумотга эга дорини тавсия қилади, аммо сизга ўша “мўъжизакор” препаратни тавсия қилаётган “аттор” нимани билади? Умуман, бу муаммо бутун дунёга тарқаб кетган. Жумладан, ўзимизда ҳам.

Соғлиғига эътиборсиз бўлмаган эркакларда ҳар хил хапдориларга зарурат бўлмаслиги аниқ. Бунинг учун жисмоний меҳнат, спорт билан шуғулланиш, тўғри овқатланиш кифоя. Агар муаммога дуч келинган бўлса, врачлар тавсиясига қулоқ солган маъқул.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Биофаол қўшимчалар: улардан эркакларга наф борми?