Соғлиқни сақлаш вазирлигида оилада фарзанд дунёга келиши муносабати билан ўтказиладиган маросимлар, айниқса, туғуруқхонадан чақалоқни олиб чиқиш тадбирларидаги дабдабабозлик, миллий урф-одатларимизга зид бўлган турли ортиқча маросимларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабарига таяниб Даракчи нашри маълум қилади.
– Тан олиб айтиш керак, ҳақиқатан ҳам миллатимиз ушбу масалада таназзул ёқасига келиб қолгани рост – дейди соғлиқни сақлаш вазири А.Шадманов.
– Давлатимиз раҳбари жуда ўринли таъкидлаганларидек, тўй-маросимларни ўтказиш фақат шахсий иш эмас, балки ижтимоий масала ҳам. У бир оилада ташкил қилингани билан тадбирнинг таъсири бутун жамият ҳаётига, халқимиз саломатлигига таъсир қилади. Жорий йилнинг февраль ойида тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Оилада фарзанд туғилиши муносабати билан ўтказиладиган маросимлардаги дабдабабозликларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси” тасдиқланиб ижрога киритилди.
Тиббиёт ходимлари халқ орасига чуқур кириб, янги ва таъсирчан усулларда тарғибот ишларини олиб бормоқда. Кузатувларимиздан кўринмоқдаки, тушунтиришнинг эскича усуллари бугун ўзини оқламайди. Шу боис айни дамда тиббиёт муассасаларида акушер-гинекологлар, оила шифокорлари, патронаж ҳамширалар билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз.
Ҳомиладор аёллар, қайнона-қайноталар билан алоҳида тарғибот ишлари ўтказилмоқда. Чақалоқ дунёга келиши билан ўтказиладиган ортиқча дабдабабозликдаги маросимларнинг янги туғилган гўдак ва она соғлигига салбий таъсири тиббий нуқтаи назардан тушунтирилмоқда. Айниқса, чақалоқ туғилгач, дастлабки қирк кун она ва бола соғлиги учун энг муҳим палла экани, бу муддат ичида қариндош-уруғларнинг йўқлови ҳам улар саломатлигига салбий таъсир қилиши ҳақида суҳбатлар ўтказилмоқда. Чилла даври деб айтиладиган бу муддатга халқимиз қадимдан ҳам алоҳида эътибор қаратиб келган.
Биргина Тошкент шаҳрида ушбу тарғиботлар натижасида мингга яқин ёш оилалар туғруқ мажмуасидан чиқиш жараёнларини ихчам, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликларсиз, миллий урф-одатларимиз бўйича ўтказишди. Бугун уларнинг қамрови кенгайиб бормоқда. Бола саломатлиги, келажаги, эртанги ҳаёти учун унинг туғуруқхонадан қандай автомашина, эртак қаҳрамонларию, карнай-сурнай билан чиқиши эмас, унга бериладиган тарбия, тиббий ёрдам ва ота-она намунаси муҳим эканини англаб етаётган оилалар сони ортиб бормоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?