21:11 / 31.03.2018
13 347

Исмалоқнинг беқиёс фойдалари

Исмалоқнинг беқиёс фойдалари
Исмалоқ калорияси паст маҳсулот бўлгани боис озишни истаганлар учун кони фойда.

Турли витамин ва нутриентларга бойлиги учун рухга ва авитаминоз ривожланишининг олдини олади.

Мазкур кўкат таркибидаги шавел кислотаси ошқозон ишини тиклаб, иштаҳани оширади. Клетчатка эса ичакларни мустаҳкамлайди.

Исмалоқдан тайёрланган қайнатма қабзият ва қорин дам бўлишида фойдали.

Марганец, рух, калий, магний ҳамда бошқа бир қатор нутриентлар эса тутқаноққа қарши таъсир кўрсатади.

Исмалоқдан тайёрланган дамлама шамоллашни яхши даволайди. Шу боис ҳам уни ларингит, ангина, фарингит, бронхлар ва ўпка яллиғланишига чалинган беморлар истеъмол қилиши фойдали. Мазкур дамламада оғиз чайиш орқали турли стоматологик хасталикларни тузатиш мумкин.

Овқатга ишлатилган исмалоқ барглари бош оғриғини қолдиради.

Исмалоқ таркибида антиоксидантлар мажмуаси мужассам. Шу боис ҳам ёшликни сақлаб қолиб, саратон пайдо бўлишининг олдини олади.

Швейцариялик олимлар исмалоқни мунтазам истеъмол қилиш қандли диабетга чалинган беморлардаги инсулинга қарамликни камайтиришини аниқлади.

Диетологлар эса турли ноқулай ва радиацион муҳитда ишлайдиган одамларга шу кўкатни тавсия қилишади. Чунки унинг таркибида организмдаги радионуклидларни меъёрига туширувчи модда мавжуд.

Мастопатиядан азият чекувчи аёллар ҳар куни маълум миқдорда исмалоқ ейиши лозим.

Янги сиқиб чиқарилган исмалоқ шарбати умумий организмни тикловчи восита сифатида операциядан чиққан, оғир касалликни ўтказган беморларга тавсия этилади.

Исмалоқ барглари ҳомиладор аёлнинг ўзига ҳам, фарзандига ҳам кони фойда.

Кўкатдан тайёрланган салат эса организмни турли токсин ва заҳарли модда ҳамда чиқитлардан тозалайди.

Исмалоқ настойкаси сил билан оғриган беморларга яхши таъсир кўрсатади.

Кўкат таркибидаги рутин содаси капиллярлар деворини мустаҳкамлайди, уларни қайишқоқ қилади. Гипертоникларнинг эса қон босимини меъёрига келтиради.

Исмалоқ иммунитетни ҳам ошириб, юқумли касалликларга чалиниш эҳтимолини камайтиради.

Ундан тайёрланган таом метаболик жараёнларни тартибга солади, турли орган ва тўқималардаги кислород алмашинувини яхшилайди.

Исмалоқ таркибидаги кальций ва бошқа бир қатор нутриентлар суяк тўқималарини мустаҳкамлайди, таянч-ҳаракат тизими хасталикларини даволайди.

Табиблар ундан геморройни даволашда ҳам фойдаланишган. Бунинг учун янги сиқиб чиқарилган исмалоқ шарбатига тенг миқдорда бодом ёғи қўшиб, тайёр ичимликни бир кунда 6 маротаба ичиш лозим. Бир марталик меъёр — 40 мл.

Исмалоқ таркибидаги бир қатор фойдали элементлар асаб тизимини меъёрига туширади, тушкунлик ва неврознинг олдини олади.

Мазкур кўкатдан тайёрланган таом уйқусизликнинг олдини олади.

Баргларида мавжуд лютеин, хлорофилл ҳамда каротиноидлар кўз пардасини тиклаб, кўриш қобилиятини яхшилайди.

Исмалоқ эркакларнинг репродуктик саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Исмалоқнинг беқиёс фойдалари