21:21 / 01.04.2018
8 551

30 ёшдан сўнг ейиш керак бўлмаган маҳсулотлар тури…

30 ёшдан сўнг ейиш керак бўлмаган маҳсулотлар тури…
Диетологларнинг айтишича, ёш ўттиздан ўтгач, организмда моддалар алмашинув жараёни ва метаболизм ўзгаради. Шунинг натижасида алоҳида маҳсулотлар организмга аксар ҳолларда зиён етказа бошлайди.

ОҚ НОН ВА ШАКАР
30 ёшдан кейин оқ унга пиширилган нон ва шакар истеъмолини камайтириш зарур. Улар организмда шамоллаш жараёнларини юзага келтиради, терига салбий таъсир ўтказиб, уни мўртлашувини таъминлай бошлайди.

ПАРҲЕЗ ИЧИМЛИКЛАР
Биринчи навбатда парҳез ичимликлар аёлларга 30 ёшдан кейин салбий таъсир кўрсата бошлайди. Улар организмга кириб боргач, мия ичимликни оддий ширин ичимлик сифатида қабул қилиб ўзидан инсулин ишлаб чиқара бошлайди. Ваҳоланки, бу ичимликларда шакар моддаси йўқ. Шу нарса организмда ростакам фалокат содир этади. Биз стресс ҳолатларини бошдан кечира бошлаймиз. Аксар вазиятларда парҳез ичимликлар саратон хасталигини чақиради.

КЕТЧУП, МАЙОНЕЗ, ҚАЛАМПИР
Бу маҳсулотлар ҳам ўттиз ёшдан сўнг тери мўртлашувини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Қалампирнинг табиий кўринишдагисини истеъмол қилиш керак. Кимёвий моддалар аралаштирилган қалампирлар саломатлик кушандаси экан. Майонез ва соуслар ҳам организмда кучли шамоллар жараёнларини пайдо қилади.

МАКАРОН

Бу маҳсулот, айниқса, аёллар учун ўта оғир ҳисобланади. Макаронни ҳазм қилиш учун организм керагидан кўп қувват сарфлайди. Оқибатда ичак йўлларида жиддий муаммолар юзага келади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » 30 ёшдан сўнг ейиш керак бўлмаган маҳсулотлар тури…