13:56 / 10.04.2018
6 497

Сабзи шарбати замбуруғли касалликлардан асрайди

Сабзи шарбати замбуруғли касалликлардан асрайди
Биласизми, ҳар куни овқатга саримсоқ ва пиёз қўшиб ейиш инсонни турли замбуруғли касалликлардан асрайди. Чунки бу маҳсулотлар замбуруғга қарши курашиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам ҳар куни, имкони бўлса, албатта, эрталабки нонуштада бир бўлак саримсоқ истеъмол қилишга одатланиш керак.

Бизнинг оилада бунга қарийб йигирма беш йилдан бери амал қилинади. Отам узоқ юртларда хизмат қилган пайтларида икки дўсти оёқларида замбуруғ касаллигини орттириб, анча вақт ундан азият чекиб юрган экан. Отам бир куни тасодифан учратиб қолган кекса бир кампирнинг маслаҳати билан бу дардга йўлиқмаган экан. Дўстларига ҳам ана шу рецепт ёрдам берган. Ўша рецепт бошқа юртдошларимизга ҳам фойда берар деган мақсадда уни тавсия этмоқчиман.

Тери ёки тирноқлар замбуруғида 150 г сабзи шарбатига 90 г исмалоқ шарбати аралаштирилади ва ҳар овқатланишдан бир соат олдин ичилади. Шунингдек, 150 г сабзи шарбатига 45 г лавлаги, 45 г бодринг шарбати аралаштириб ичиш ҳам яхши самара беради.
Мунира АБДУСАЛОМОВА

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сабзи шарбати замбуруғли касалликлардан асрайди