Ёш эркакда у «Каролина ўроқчиси» туридаги чили қалампирини истеъмол қилганидан сўнг жуда кучли бош оғриғи пайдо бўлди. Ушбу маҳсулот Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида киритилган. Оғриқ бир неча кун давом этган ва шу даражада чидаб бўлмас ҳолатга келганки, эркак ҳаттоки шифохонага мурожаат қилди. Шифокорлар ушбу ҳолат ҳақида BMJ Case Reports журналида маълумот берганлигини Кун нашри маълум қилди.
У шифокорларга мурожаат қилган пайтида оғриқ бўйинни ҳам қамраб олган. Шифохонада мутахассислар қатор неврологик тестларни ўтказишди, бироқ ҳеч қандай бузилишларни аниқлашмаган. Бироқ компьютер томографияси миядаги бир нечта артериялар қисқарганини кўрсатди. Бу ташхис қўйишга имкон берди – қайтарилувчи церебрал вазокостриктор синдром. Уни церебрал вазоспазм билан кечувчи бош оғриғи деб ҳам аташади – у бир дақиқа ичида жуда кучли даражага етувчи бош оғриғи ва артерияларнинг қисқариши билан кечади.
Синдром тиббий препаратлар ёки наркотик моддаларга реакция сифатида пайдо бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда эса артерияларнинг қисқаришига жуда аччиқ қалампир сабаб бўлган. Асоратлар аста-секин йўқолиб борди – беш ҳафта ўтиб компьютер томографияси артериялар аввалги ҳолатга келганини кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади