Англиядаги Суррей университети олимлари ухлашга кеч ётиб, кеч туришни маъқул кўрувчи инсонлар («бойўғли»лар)да эрта уйғонувчи «тўрғай»ларга қараганда бемаҳал ўлим хавфи юқорироқ эканлигини аниқлади. Бу ҳақда MedicalXpress пресс-релиз хабарига таяниб Дарё хабар берди.
Тадқиқотда ёши 38 дан 73 гача бўлган 433 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Улар тўртта: эрталабки, ўртача эрталабки, кечки ва ўртача кечки хронотипларга ажратилди. Кўнгиллилар аҳволи олти ярим йил давомида кузатиб борилган.
«Бойқуш»ларда турли сабаблар, жумладан, юрак-қон томирлари хасталикларидан бемаҳал вафот этиш хавфи «тўрғай»ларникидан ўн фоизга юқори эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, улар диабет, руҳий ва асаб бузилишларидан кўпроқ азият чекади.
Олимларнинг сўзларига қараганда, инсон хронотипи қайсидир даражада генетик белгиланса, бу «бойўғли»лар учун кун тартиби, жумладан, иш куни бошланишини кўчириш заруратини англатади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ким Чен Ин Ғарбни Украинадан Россияга қарши фойдаланганликда айблади