13:04 / 20.04.2018
7 360

Тиш оғриғидан қутулишнинг "энг самарали воситаси" маълум бўлди

Тиш оғриғидан қутулишнинг "энг самарали воситаси" маълум бўлди
АҚШнинг Кейс Вестерн университети қошидаги Стоматологик тиббиёт мактаби олимларининг аниқлашича, ибупрофен ва яллиғланишга қарши бошқа ностероид препаратлар тиш оғриғи вақтида опиоиддан кўра яхшироқ ёрдам беради. Бу ҳақда MedicalXpress'га таяниб Дарё хабар қилади.

Шифокорлар тиш оғриғини енгиллаштирувчи дориларнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги таҳлилига бағишланган бешта тадқиқотнинг тизимли кузатувини олиб борган. Мутахассисларнинг фикрича, наркотик моддаларни фақат фавқулодда ҳолатларда қўллаш мумкин, чунки улар кўп миқдорда қўлланганда зарар етказиши мумкин. Саломатлик миллий институтининг маълумотларига кўра, ҳар куни 115 нафар америкалик опиоидларнинг ортиқча дозаси сабабли вафот этади.

Тадқиқотчиларнинг хулосасига кўра, хавфсиз ва самарали бўлган энг яхши восита ацетаминофен билан ёки усиз қўлланилган ностероид препаратлар ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тиш оғриғидан қутулишнинг "энг самарали воситаси" маълум бўлди