11:15 / 02.06.2018
5 610

Koнтaкт линзалар хавфлими?

Koнтaкт линзалар хавфлими?
Фото: «T-online.de»
«Xabar.uz» сайтининг ёзишича, контакт линзалардан нотўғри фойдаланиш кўзга шикаст етказиши мумкин. Оқибатда ҳатто кўзнинг мугуз пардасини алмаштиришга ҳам тўғри келади.

Маълумотларга қараганда, контакт линзалардан фойдаланувчи ҳар бешинчи инсон кўзига инфекция тушириб олади. Кейин кўриш қобилияти янада ёмонлашади.

Экспертларнинг таъкидлашларича, линзалардан тўғри фойдаланилса нафақат инфекциялар, балки бошқа кўз касалликларининг ҳам олди олинади. Энг асосийси, гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.

Олинган маълумотлар асосида немис мутахассислари контакт линзалардан фойдаланиш бўйича қуйидаги тавсияларни беришмоқда:

- Линзаларни ухлашдан аввал ечиб қўйинг.
- Кунига белгиланган меъёрдан ортиқ фойдаланманг.
- Линзаларни оддий сувда эмас, махсус суюқликда ювинг.
- Сузишга борганда линзаларни ечиб қўйинг.
- Линзаларингизни бошқаларга фойдаланишга берманг.
- Тирналган линзаларни ишлатманг — кўзни баттар хиралаштиради.
- Линзалар ўрнига баъзида кўзойнаклардан фойдаланинг.
- Кам деганда йилига бир марта окулист назоратидан ўтиб туринг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Koнтaкт линзалар хавфлими?