Мавсумий мевалар ғарқ пишадиган паллага ҳам етиб келдик! Мазаси тилни ёрадиган ўрик еяпсизми? Очлик хиссидан xалос этувчи, кўп миқдорда витамин ва микроэлементларни ўзида мужассам қилган, каттаю кичикка бирдек фойдали ўрик, нафақат саломатлик, балки гўзаллик борасида ҳам айни муддаодир. Бугун ўрик ҳақида суҳбатлашамиз!
Рекорд ҳақида эшитганмисиз?
Бир дона ўрикда: кўриш қобилияти, тери, соч, тиш кўринишини яxшиловчи А витамини, xотира ва моддалар алмашинувини рағбатлантирувчи В2 витамини, артрит ва томир тортишишидан xалос бўлишга ёрдам берувчи В5 витамини, шунингдек машҳур В9, яъни фолий кислотаси, иммунитетни чиниқтирувчи С витамини, сизни ҳамиша ёш ва мафтункор кўрсатувчи Е витамини мавжуд. Ушбу мева калий, кальций, магний ва фосфор минералларига ҳам бой саналади. Таъми қандай ширин бўлишига қарамай 100 гр ўрикда 44 килокалориягина мавжуд. Яъни ўрик осон ўзлаштирилувчи углеводли парҳезбоп мевадир. Қоматим демасдан, маза қилиб ўрикхўрлик қилаверинг.
Кимларга қандай таъсир қилади?
Ўрик таркибидаги каротин моддаси нафақат юрак касалликларини даволайди, балки эркаклик саломатлиги учун ҳам фойдалидир. Аёлларга эса гўзаллик борасида асқатади. Терингиз таранг ва ажинлардан ҳоли бўлишини истасангиз, ўрик шарбатини канда қилманг. Данагидан тайёрланган эфир мойини эса теридаги ҳуснбузар ва тошмалар устига суртсангиз осонгина ундан халос бўласиз.
Сарвқомат бўламан десангиз...
Очлик ҳиссини бартараф этиш бўйича ўрикка тенг келадигани йўқ. Аммо қоринни тўқ тутар экан дея, меъёрни унутиб қўйманг-а... Ширин таъмига асир бўлсангиз, ошқозонингиз қийналиб қолади-я. Оч қоринга ҳам еманг, овқатланиб бўлгач, десерт, пирожний ва ширинликлар ўрнига ўрик қоқидан 5-6 та еб олсангиз кифоя.
Кимларга мумкин эмас?
Таркибида шакар моддаси кўп бўлганлиги туфайли қанд касаллиги билан оғриганлар оз миқдорда ўрик ейишлари лозим. Қанд миқдори юқорилаганда эса умуман чеклаган дуруст. Панкреатит касаллигида эса бир кунда бир марта, 2 дона ейиш кифоя. Хасталик хуруж қилганида ўрик қоқисигагина рухсат бор.
Ниқоб тайёрлаймизми?
Мевани пўстидан ажратиб, бўтқа кўринишига келтиринг. Аралашмани тозаланган юз терисига суртинг-да, 5 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланг. Ниқобдан сўнг юзга крем суртиш шарт эмас, муолажани ҳар икки кунда такрорлаб турсангиз юзингиз витаминларга тўйиниб, ярқирай бошлайди.
Ёғли юзлар учун ўрик бўтқасига 3 ош қошиқ кефир аралаштириш ва 20 дақиқага юзга суртиб қўйиш тавсия этилади.
Дарвоқе, ўрик шарбатидан ҳам гўзаллик муолажаси ўрнида фойдаланиш мумкин. Бунинг учун икки қават докани мева шарбатида хўллаб, юзингизга қўйинг. Дока қуригунча уни юзда ушлаб туринг, сўнг яна хўлланг-да, муолажани такрорланг. 3 мартадан сўнг юзни қуруқ паxта билан артиб олинг.
Қуруқ юзли xонимларга эса ўрик бўтқаси ва творогни тенг миқдорда аралаштириб, ниқоб ўрнида қўллаш маслаҳат берилади.
Мевасини енг-у, данагини...
Дориxонадан ўрик данагидан тайёрланганмойни сотиб олинг-да шампунь идишига 2-3 томчи аралаштириб қўйинг. Янгича таркибли шампунь сочларни юмшоқ, майин ва мустаҳкам кўринишга келтиради.
Туш таъбирига нима дейсиз?
Ажойиб кунларнинг бирида туш кўрдингиз, гуллаган ўрик дараxти! Айтишларича, бундай туш таъбири ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар юз бериши, саҳий инсонлар билан учрашиш ва кўнгил ҳотиржамлигига эришишингизга ишора экан. Агар ҳосилга кирган ўрик дарахти мевасидан тотиб кўраётганингиз туш кўрилса, молиявий аҳволингиз яxшиланишидан дарак бўлади. «Эҳ, ҳар куни ўрик дарахтини туш кўрсам эди» дейсизми? Айтганингиздек бўлсин!
Анора ҒУЛОМОВА тайёрлади.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди