Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида хурмо билан оғиз очганлари ҳаммага маълум. Шу боис аксар мусулмонлар рўза ойида хурмо билан оғиз очишни ўзларига одат қилишган.
Шифокорлар Аллоҳнинг охирги пайғамбари хурмо билан бежиз оғиз очмаганларини, чунки Қуръони Каримда номи кўп марта зикр этилган хурмо меваси саломатлик учун, айниқса, рўза тутганлар учун кўп жиҳатдан фойдали эканини тажрибалар билан исботлашган.
1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.
2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.
3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.
4. Иммунитетни кўтаради.
5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.
6. Ўпкининг ишлашини яхшилайди.
7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.
8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.
9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.
10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.
11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.
12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.
13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.
14. Юз нерв толалаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.
15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.
16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.
17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.
18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.
19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.
20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади