
Жорий йилнинг 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унда таъкидланишича, соҳадаги мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш ва камчиликларга барҳам бериш, шунингдек, замонавий инфратузилмани ривожлантиришни таъминлаш ва нефрологик касалликлардан азоб чекаётган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатидан яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш бўйича фаолияти қониқарсиз, деб топилди.
Президент қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг аҳолига нефрологик ва гемодиализ ёрдами кўрсатишни янада ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгилаб берилди. Шунингдек, Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Қарорга биноан Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар