18:14 / 05.08.2018
8 605

Олимлар саратон хасталигига қарши курашнинг буткул янгича усулини ўйлаб топишди…

Олимлар саратон хасталигига қарши курашнинг буткул янгича усулини ўйлаб топишди…
Австралия олимлари янги дори воситасини яратишди. Гарчи ҳозирча дорининг номи сир тутилаётган бўлса-да, хусусиятлари ҳақида олимлар очиқ гапиришмоқда. Бу дори саратонни даволашда ишлатиладиган кимёвий ва нур терапиясидан кескин фарқ қилади. Масалан, кимёвий ва нур терапиясининг фойдаси билан бирга организм учун зарари ҳам бир дунё. Терапия саратон тўқималари билан бирга соғлом тўқималарни ҳам йўқ қила боради.

Оқибатда кўнгил айниши, ҳолсизлик, соч тўкилиши, хавфли инфекцияларнинг организмга кириб қолиши кабилар кузатилади. Янги дори эса бундай зарарли жиҳатлардан холи. У фақат саратон хасталиги тўқималари ичкарисига кириб боради ва уларни ухлатиб қўяди. Ухлатганда ҳам кома ҳолатига киришгача етказади. Шу усул ёрдамида хасталик организм бўйлаб тарқалиши тўхтатилади.

Олимларнинг айтишича, дори дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтди. Энди навбат клиник синовларга. Мутахассислар яқин келажакда шу янги дори воситаси кўмагида саратондек хавфли хасталикдан инсониятни халос этишга умид боғлашган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар саратон хасталигига қарши курашнинг буткул янгича усулини ўйлаб топишди…