12:57 / 30.08.2018
18 001

Пиёзнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари

Пиёзнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари
Эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлганимиз оддий пиёз. Аммо пиёздан эрамиздан аввалги бешинчи минг йилликда фойдалана бошлашган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, пиёзда магний, калий, фолат, кунда истеъмол қилинадиган В6 витаминининг 10 фоизи, С витаминининг 20 фоизи, шамоллашга қарши кверцетин кабилар мавжуд экан.

Олимлар пиёз мавзусида швейцариялик ҳамда италияликлар иштирокида тадқиқотлар олиб боришди. Тадқиқотларда иштирок этганлар қанча пиёзни кўпроқ, тезроқ истеъмол қилишса, шунча кам хасталангани аниқланди. Пиёз нафақат хасталиклардан ҳимоя қиларкан, балки суякларимизнинг мустаҳкамлигини таъминларкан. Пиёз овқат ҳазм қилишда тенгсиз, ич қотишларга қарши фаол курашади, қондаги қанд миқдорини меъёрда сақлайди. Иштаҳани очади, ортиқча вазндан халос бўлишда ёрдам беради.

Қонда холестерин миқдори кўп бўлса, 8 ҳафта давомида пиёз парҳези ушланади. Кўрибсизки, холестерин меъёрига келади. Помидор билан бирга қайнатилган пиёз саратон, юрак хасталикларининг олдини олади. Пиёз таркибидаги антиоксидантлар кўз, суяклар ва мия учун кони фойдадир.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Пиёзнинг сиз билмаган фойдали хусусиятлари