Лимон организмни тиқинлардан тозалашда, ҳазм қилиш фаолияти, қон айланиши, кўриш қобилиятини яхшилаш, иммунитетни ошириш ва юқори нафас йўллари касалликларида кони фойдадир.
Рецепт:
Шамоллаганда: иммунитетни мустаҳкамлаш, тумов ва нафас йўлларини тозалаш учун кунига уч маҳал лимон шарбатига 1 стакан қайнаган сув аралаштириб ичиш фойдали. Айниқса, тана ҳарорати кўтарилган пайтда лимон шарбати ичилса, тер ажралиши натижасида иситма пасайиб, организмда касалликка қарши таъсир кучи юзага келади.
Ҳазм қилиш фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда: масалан, жиғилдон қайнашида лимон шарбатига озроқ сув аралаштириб ичилса, безовталик йўқолади.
Тиш оғриғида: милклар қонаши, кариес ва тиш оғриғида лимон шарбати билан оғизни чайқаш тавсия этилади. Ҳар куни уйқуга ётишдан аввал арчилган лимон пўсти билан тишлар ишқаланса, милклар мустаҳкамланиб, тиш ранги оқаради.
Тери муаммоларида: юз, қўл ва оёқ терисидаги муаммоларда лимондан фойдаланиш мумкин. Теридаги шамоллаш сабаб юзага келган тошмалар, тери юзасининг дағаллашиб, қорайиши каби ҳолатларда лимон бўлаги ёрдамида муаммодан халос бўлиш мумкин. Лимон таркибидаги антибактериал моддалар тери юзасидаги шамоллашни кетказиб, жароҳатнинг битишини тезлаштиради.
Юрак-қон томир фаолияти муаммоларида: ҳар куни наҳорда оч қоринга 1 стакан лимон шарбатини таъбга кўра сув билан аралаштириб қабул қилинади. Бу усул юрак фаолияти учун қувват беради.
Лимондан тайёрланган мураббо ва компотлар жигар, қорин, мушаклар оғриши ва қон кетиш ҳолатларида фойдали.
Кимларга мумкин эмас?
Ҳомиладор аёллар ва кичик ёшдаги болаларга (агар аллергик тошмаларга мойиллик бўлса), лимондан тайёрланган малҳамлар тавсия этилмайди. Шу билан бирга, ошқозон яраси ва 12 бармоқли ичак фаолияти билан боғлиқ хастликларда ҳам мазкур мева ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари