Буйрак хасталиги ҳам тиббиётда энг хавфли хасталиклардан бири саналади. Қуйида айнан шу хасталикни келтириб чиқарувчи 6 та жиддий сабаб билан танишинг:
1. Оғриқ қолдирувчи дори воситаларини тез-тез истеъмол қилиш.
Ҳа, кучли оғриқ қолдирувчи дори воситалари беморни оғриқ азобидан вақтинча бўлса-да, халос этади. Аммо улар иккинчи тарафдан буйрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.
2. Тузни кўп истеъмол қилиш.
Керагидан кўп миқдорда туз истеъмол қилиш артериал қон босимини оширади. Бу эса буйракка уриб кетади. Шунинг учун тузни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
3. Яримфабрикатлар билан озиқланиш.
Улар таркибида катта миқдорда фосфор ва натрий мавжуд. Бу моддалар ҳатто соғлом буйракларни ҳам нотавонга айлантириш қувватига эга.
4. Кам сув ичиш.
Буйраклар бир маромда ишлаши учун организмдаги суюқлик миқдори меъёрида бўлиши керак. Лекин дуч келган суюқликни ичиш керак эмас. Фақат газсиз, шакарсиз сув ичиш керак.
5. Кам ухлаш.
Талаб даражасида ҳар куни 8 соатдан ухлаш одамнинг ўзини яхши ҳис этишида муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга буйраклар саломатлигини ҳам мустаҳкамлайди. Эсда тутинг, буйраклар уйқу орқали бошқарилади. Агар сиз кам ухласангиз, улар қуруқдан-қуруқ ишлаб ётади. Бу буйракларнинг тез фурсатда хасталанишига олиб келади.
6. Кўп гўшт истеъмол қилиш.
Ҳайвон гўштини кўп еган тақдиримизда ундаги оқсиллар миқдори ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бу қондаги кислота миқдори меъёридан ортиб кетишига сабабчи бўлади. Бу ҳолат эса буйраклар учун дўзах азоби дегани. Шундай экан, гўшт маҳсулотларини жуда кам истеъмол қилинг. Бунинг ўрнига сабзавот ва мевалар есангиз, буйракларингиз ҳеч қачон хасталанмайди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди