date
views 6 049

Тузнинг яна бир зарари аниқланди

Тузнинг яна бир зарари аниқланди
Америка олимлари туз масаласида изланишлар олиб бориб, ушбу маҳсулотнинг яна бир зарарини аниқлашди. Маълум бўлдики, тузни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш склероз хасталигига дучор этаркан.

Склероз бу сурункали аутоиммуниал хасталик ҳисобланиб, асаб, бош мия ва яна умуртқа поғонаси фаолиятига жиддий зиён етади. Ҳозирча бу хасталикни тўлиқ тузатиш имконияти мавжуд эмас. Бу хасталик билан оғриганлар соғлом одамларга қараганда 5-10 йил камроқ умр кўриши кузатилган.

Туз меъёридан кўп истеъмол қилинганда, «Wnt» сигнал йўлида ноқулайликлар ва жиддий хатоликлар кўзга ташланади. Бунинг оқибатида «Т» тўқималар фаолиятига путур етади. Бу эса марказий асаб тизимини ишдан чиқаради.

Бунга қадар Бостондаги Бригхэм шифохонаси мутахассислари тузни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш эрта ўлишга олиб келишини аниқлашганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тузнинг яна бир зарари аниқланди