Чойнинг фойдали жиҳатларига ҳеч ким шубҳа қилмайди: минг йиллар давомида ушбу қайноқ ичимликни истеъмол қилиб келаётган миллиардлаб осиёликлар хато қилишмайди. Чой чанқоқни босади ва тетиклик ҳиссини беради. Холестерин даражасини пасайтириб, юрак қон-томир фаолиятини нормаллаштиради, қариш жараёнини секинлаштиради ва ҳатто кишини ақллироқ қилади.
Бироқ фойдали жиҳатларнинг кўплиги унинг зарарини инкор этмайди.
Қайноқ чой қон кетишларга сабаб бўлиши мумкин
Британиялик отоларинголог ва пластик жарроҳ Генри Шарп қайноқ чой томоқ-бурун томирларига салбий таъсир қилиши мумкинлигини аниқлаган. Пиёладан чиқаётган буғ уларни кенгайишга мажбур қилади ва бурундан қон кетишига сабаб бўлади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам ичимлик учун оптимал ҳарорат 50-60 даража саналади. Бунинг учун чой дамлангач, 5-7 дақиқа хона ҳароратида қолдириш керак.
Аччиқ чой тиш ва суякларга салбий таъсир кўрсатади
The New England Journal of Medicine ўта аччиқ чой ичган кишиларга оид маълумотлар билан бўлишган. 47 ёшли бир аёл 17 йил давомида 100-150 пакетчадаги чойдан дамланган ичимликни ичган. Натижада тиш ва суяклар ўта мўртлашиб қолган. Бунга аччиқ чой таркибидаги фторнинг суякларда тўпланиши ҳам сабаб бўлади.
Парҳезшунослар кунига 4-5 пиёладан ортиқ чой ичмасликни тавсия қилишади.
Чой таркибида оғир металлар бўлиши мумкин
2013 йилда Канаданинг Journal of Toxicology журнали сайёранинг турли минтақаларидаги пакетчали чойлар намуналарининг кўплаб миқдори устида ўтказилган тадқиқот натижаларини эълон қилди.
Токсикологлар намуналарда қўрғошин, алюминий, маргимуш, кадмий каби металларни топишган. Металлар чой баргларига тупроқнинг ифлослангани сабаб тушиши тахмин қилинган: кўпинча чой плантациялари экологик бўлмаган электростанциялар яқинида жойлашади.
Металларнинг ичимликдаги миқдори дамлаш вақти билан боғлиқ. Агар пакетча 15-17 дақиқа давомида сувда бўлса, заҳарли моддалар хавфли даражага кўтарилади.
Олимлар чой қанча узоқ дамланса, ундаги турли заҳарли моддалар баргдан сувга ювилиб тушади, деган хулосага келишган. Шунинг учун ичимликни 3 дақиқадан ортиқ тиндириб бўлмайди.
Яна бир усули оқ чой ичиш. Унинг барглари оғир металларнинг катта дозасини ўзида тўплаб улгурмасидан аввал эрта узиб олинади.
Баъзида чой жигар учун зарар
Ўтли чойлар ўзида айрим гуллайдиган ўсимликлар ажратадиган пирролизидин алкалоидларни тўплайди.
Бу организмга салбий таъсир кўрсатади. Унинг асосий нишони – жигар.
Умуман олганда, организмга таъсир қилувчи токсинлар дозаси катта одам учун деярли хавфсиз. Кўкрак сути билан озиқланадиган болалар, шунингдек ҳомиладорлар учун вазият ўзгача. Вазнининг озлиги сабаб ҳомила онаси орқали тушаётган токсинларга таъсирчан бўлади.
Овқатдан сўнг истеъмол қилинган чой темир моддаси етишмовчилигини келтириб чиқаради
2011 йил Калифорния университетида ўтказилган тадқиқотлар чой овқат билан организмга тушаётган темир моддаси яхши ўзлаштирилишига йўл қўймаслигини аниқлашган.
Шунинг учун шифокорлар нонушта, тушлик ва кечки овқат вақтида чой ичмасликни тавсия этадилар. Чой овқат истеъмолидан кейин 20 дақиқа ўтгач ичилиши керак.
Чой уйқусизликни келтириб чиқаради
Бунга чой таркибидаги кофеин ва ифор берувчи моддалар айбдор. Ичимликнинг тетиклантирувчи эффекти физиологик асосга эга: пульс, қон айланиши тезлашади, буйрак усти кўпроқ адреналин ажратади. Тонгда ва иш куни давомида ичилган чой ҳақиқий топилманинг ўзгинаси.
Кечки пайт эса чой уйқуни қочириб юбориши мумкин. Агар чой ичгингиз келаётган бўлса, гиёҳли чойлар билан чекланган маъқул. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди