Саратонга қарши универсал восита кашф қилинди (фото)

Саломатлик1 дақиқа ўқиш8.9K
Саратонга қарши универсал восита кашф қилинди (фото)
Буюк Британиядаги Саратон тадқиқотлари институти олимларининг аниқлашича, озуқа қўшимчаси сифатида ишлатиладиган манноза шакари турли хилдаги саратон касалликларидан азият чекувчи сичқонларда салбий ўсимталар ўсишини секинлаштириши ва кимё терапиясидан эффектни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Саратонга қарши универсал восита кашф қилинди (фото)

Фото: Flickr / dichohecho

Тадқиқот давомида манноза ичимлик суви таркибига қўшилган ёки ошқозон ости бези, тери ёхуд ўпка саратони билан оғриган кемирувчиларга оғиз орқали берилган. Маълум бўлишича, шакар ўсимта ўсишини секинлаштиради ҳамда бошқа асоратларга олиб келмайди. Тажрибанинг кейинги қисмида шишга эга ҳайвонлар цисплатин ва доксорубицин - тез-тез қўлланилувчи иккита кимё терапияси препарати билан даволанди. Натижанинг кўрсатишича, шакар нафақат ўсимталар ҳажмини қисқартиради, балки баъзи сичқонлар ҳаёт давомийлигини ҳам оширади.

Глюкоза саратон тўқималари ўсиши учун зарур, аммо манноза углеводларнинг салбий ҳужайраларга бориб тушишини тўсиб қўйиши мумкин. Шу билан бирга, у оддий тўқималарда глюкоза қабул қилиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Шунингдек, маннозанинг таъсири турли саратон турлари, жумладан, лейкемия, остеосаркома, тухумдон ва ичак саратонидаги ҳужайраларда синовдан ўтказилди. Баъзи ҳужайралар шакарга реакция кўрсатди, баъзилари эса бўлиниб, ўсишда давом этди. Олимларнинг сўзларига кўра, улар нега манноза танлов асосида таъсир қилиши, шунингдек, инсонда саратон касаллигини даволашда самарали бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлашни режалаштирмоқдалар.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?