13:46 / 09.12.2018
8 925

Олимлар саратонни енгишнинг янги усулини топишди

Олимлар саратонни енгишнинг янги усулини топишди
Швециянинг Лунд университети олимлари инсон тери ҳужайраларини иммунитет ҳужайраларига айлантиришни муваффақиятли амалга оширди. Бу ҳақда Science Immunology'га таяниб Kun.uz ёзмоқда.

Хабар қилинишича, тадқиқотчилар бирлаштирувчи тўқимани вирус, бактерия ва саратон ҳужайраларини топадиган дендрит ҳужайраларга айлантиришда ёрдам берадиган учта оқсил турини аниқлашди.

Олимларнинг билдиришича, ҳужайраларни қайта дастурлашга тўққиз кун кетади. Сунъий равишда ҳосил қилинган дендрит ҳужайралар табиий ҳужайралар билан бир хилда фаолият кўрсатади.

— Биз учта оқсилни тўғри саратон шишига киритамиз. Улар саратонга қарши антигенлар ишлаб чиқаради. Бу эса иммунитет ҳужайраларининг рак ҳужайраларига ҳужум қилишига ва уларни йўқ қилишга олиб келади, — деб ёзади олимлардан бири Карлос Филипе Перейра.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар саратонни енгишнинг янги усулини топишди