12:08 / 11.01.2019
20 387

Юрак фаолияти учун энг кўп фойда берадиган маҳсулотлар...

Юрак фаолияти учун энг кўп фойда берадиган маҳсулотлар...
Канаданинг Гамильтон порт шаҳрида жойлашган Макмастер университети олимларидан бири Салим Юсуф юрак учун қандай маҳсулотлар кўпроқ фойда бериши масаласида изланишлар олиб борди. Бундан маълум бўлдики, юрак фаолияти яхши кечиши, хасталиклар хавф солмаслиги учун асосан сут маҳсулотлари фойдали экан.

Тадқиқотларда иштирок этган 218 минг нафар кўнгилли маълум муддат мевалар, сабзавотлар, ёнғоқ, мош, ловия, балиқ, гўшт ва сут маҳсулотларини истеъмол қилди. Натижа кутилганидек кечди. Кўнгиллиларнинг барчаси юрак хасталикларидан деярли 50 фоиз ҳимояланган бўлиб чиқди. Олим айтиб ўтдики, бу маҳсулотлар қон томирларни доимий равишда тозалаб, холестерин сақланиб қолишига қарши курашаркан, шунинг натижасида юрак хасталиклари ортга чекинаркан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юрак фаолияти учун энг кўп фойда берадиган маҳсулотлар...