Аскаридaлар - тўгарак чувалчанглар оиласига кирувчи паразитлар ҳисобланади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамлар ичагида паразитлик қилади.
Одам аскаридаси эркагининг узунлиги 15-25 см, урғочиси 25-40 см. Улар жуда ҳам серпушт ҳисобланиб, бир суткада ичакка 200 мингдан ортиқ тухум қўяди. Аскаридалар аскаридоз деб аталадиган хавфли касалликни пайдо қилади.
Аскаридоз касаллиги- ифлосланган сабзавотлар, қайнатилмаган сув, кир қўллар орқали юқадиган касаллик ҳисобланади.
Касалликнинг белгилари:
1- миграцион босқичи:
- 5-7 кун давом этиб, белгиларсиз ўтади;
- юққанидан 2-3 кундан сўнг қувватсизлик;
- баъзан иситма;
- терида тошма;
- йўтал;
- ҳарорат кўтарилиши;
- қўл ва оёқ бармоқларида майда пуфакчалар тошади;
- лимфатик тугунлар, жигар,талоқ катталашади.
2- ичак босқичи:
- ошқозон-ичак ва нерв системаларининг фаолияти бузилади;
- тез-тез кўнгли айнийди;
- болалар уйқусида тишини ғижирлатади;
- қорни оғрийди;
- иштаҳаси бузилади;
- инжиқ ва тажанг бўлиб қолади;
- ичнинг келиши баъзан суюқ, баъзан эса қабзият бўлади;
- уйқуси бузилиб иш қобилияти пасаяди.
Касалликни даволаш:
1- миграцион босқичида: минтезол- ҳар куни 50 мг/кг дан 5-7 кун давомида, кунлик доза бўлиб ичирилади. Вермокс- бир кунда 2 маҳал 100 мг дан 3-4 кун берилади.
2- ичак босқичида: левомизол- катталарга 150 мг дан бир марта, кечки овқатдан кейин берилади. Декарис болаларга 2,5 мг/кг ҳисобидан берилади. Ҳомиладор аёлларга бериш мумкин эмас. Комбантрин- 10 мг/кг ҳисобидан бир марта овқатланиш вақтида берилади.
Касалликнинг олдини олиш:
- ифлосланган сабзавот ва меваларни ювиб истеъмол қилиш;
- қайнатилмаган сувларни истеъмол қилмаслик;
- озодалик ва саришталикка амал қилиш. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди