19:08 / 19.05.2019
8 182

Британиялик олимлар саратоннинг давоси борлигини тасдиқлади

Британиялик олимлар саратоннинг давоси борлигини тасдиқлади
Фото: BBC
Британиялик олимлар яқин 10 йил ичида ҳеч бир жараён таъсир қилмайдиган саратон катакчаларини ўсишдан тўхтатувчи дори ишлаб чиқиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда BBCга таяниб "Дарё" хабар берди.

Британия саратон тадқиқотлари институти (ICR) бу изланиш учун 75 миллион фунт стерлинг ажратишини эълон қилди.
ICR Лондоннинг жанубий қисмида жойлашган Саттон туманида янги дори ишлаб чиқарадиган марказ ташкил қилмоқчи.

Институт раҳбари Пол Уоркманнинг айтишича, саратон билан курашишдаги энг жиддий муаммо саратон катакчаларини дорига мослашиши бўлиб қолмоқда.

Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариладиган янги препаратлар узоқ вақт давомида саратон ривожланишини тўхтатиб қўйиши мумкин ва бу саратонни даволаш учун кўпроқ имконият яратади.

Институт лойиҳада ишлаш учун турли соҳаларидаги 300 га яқин тадқиқотчиларни жалб қилишга умид қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Британиялик олимлар саратоннинг давоси борлигини тасдиқлади