11:55 / 19.09.2019
8 243

Инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиришнинг оддий усули топилди

Инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиришнинг оддий усули топилди
Фото: «Rambler»
«Heart» журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, ҳафтасига 1-2 марта кундузи озгина мизғиб олиш инсульт ва инфаркт хавфини қарийб 50 фоизга камайтиради.

«RAMBLER»нинг ёзишича, Лозанна университети (Швейцария) олимлари саккиз йил давомида 35 — 75 ёшлардаги 3262 нафар беморни кузатишган. Амалиёт бошланишидан олдин уларнинг ҳеч бирида юраги билан боғлиқ муаммо бўлмаган. Бироқ тажриба давомида 155 кишига юрак-қон томир касалликлари ташхиси қўйилди. Уларни кузатиш натижасида қуйидагилар аниқланди: ҳафтасига 1-2 марта кундузи мунтазам озгина ухлаб олган беморларда инфаркт ва инсульт сони куннинг ёруғ пайтида ухлашга одатланмаганларга қараганда 48 фоиз кам қайд этилган.

Олимларнинг сўзларига кўра, юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиш хавфининг паст даражаси ҳатто чекиш ва ортиқча вазн каби салбий омилларда ҳам сақланиб қолган.
Шунга кўра кундузи 30 дақиқа мизғиб олиш уйқуга тўймасликнинг ўрнини қоплайди, юрак-қон томир тизими ҳолатини яхшилайди ва иммун тизимига тушадиган юкламани камайтиради.

Бироқ олимлар 65 ёшдан ошган кишиларда юрак-қон томир касалликлари хавфи камайиш тамойилини қайд этишмаган.
Тадқиқот муаллифларининг айтишича, кекса ёшдаги одамларнинг саломатлигини фақат кундузги уйқу билан яхшилаб бўлмайди.

Тадқиқот чоғида аниқланган қизиқарли факт: кундузи тез-тез ва кўп ухлаш саломатликка ижобий таъсир кўрсатмаган, аксинча, соғлик билан боғлиқ муаммолардан дарак берган. Олимлар фикрига кўра, бу тоифа кишиларда кундузги уйқучанликни лоҳаслик, касалликлар чақиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиришнинг оддий усули топилди