Ёз-у қиш, шунингдек, баҳор ва кузда қуруқ йўтал тинкани қуритиши мумкин. Аммо шуни билиш лозимки, бу муайян бир касаллик ҳисобланмайди, балки қўзғатувчилар келтириб чиқарадиган рефлекс. Киши йўталганда, ҳаво йўлларини тозалашга ҳаракат амалга ошади, холос.
Қизиғи шундаки, қуруқ йўтал 50дан ортиқ касалликларга тегишли бўлган жуда кенг тарқалган аломатдир, шунинг учун узоқ муддатли қуруқ йўталнинг сабаблари турли хил бўлиши мумкин.
Сабаблар
Қуруқ йўтал юқори нафас йўлларининг яллиғланиш касалликлари билан бирга кечади. Грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекцияларни даволаш пайтида намлантирилади ва балғам кўчиши билан йўқолади.
Узоқ муддатли қуруқ йўталга трахеит (нафас йўли яллиғланиши), фарингит (томоқ шиллиқ пардасининг яллиғланиши), бронхит (бронхлар, нафас йўллари яллиғланиши) ва пневмония (зотилжам) сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, нафас олиш тизимининг ҳолати атроф-муҳит ва ёмон одатларга нисбатан таъсирчан ҳисобланади ва натижада қуруқ йўтал келиб чиқади: хонада намлик етарли бўлмаслиги, кондиционердан фойдаланиш, чекиш ва нотўғри овқатланиш.
Беморнинг ўз саломатлигига нисбатан масъулиятсизлиги туфайли узоқ муддатли қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин, яъни шамоллаш асоратларини охиригача даволамаслик, ўзбошимчалик билан ҳаракат қилиш, касалликнинг илк намоён бўлишидаёқ балғам кўчирувчи воситалардан фойдаланиш.
Қуруқ йўталнинг ноодатий сабаблари орасига меъда шираси кислоталилиги бузилишини ҳам киритиш мумкин. Бундан ташқари, қуруқ йўтал юрак етишмовчилигида ҳам кузатилади.
Даволаш
Агар қуруқ йўтал грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекция билан оғриганингиздан кейинги бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида сизни безовта қилса, шифокорга боришингиз керак.
Аввалига терапевт билан маслаҳатлашинг. Шундан сўнг у сизни ЛОР мутахассиси, пульмонолог, кардиолог, невролог, гастроэнтеролог қабулига юбориши ёки дарҳол даволашни бошлаши мумкин.
Қуруқ йўтални мустақил даволаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас: бемор хавфли патологиянинг ривожланишини ўткизиб юбориши ёки унинг ўтишини ёмонлаштириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди