3 836
ССВ: «Беверли»нинг коралл кальцийси жуда қиммат, самарадорлиги эса дорихонадаги препаратлардан фарқ қилмайди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга четдан олиб келинаётган коралл кальций биологик фаол қўшимчаси ҳақида ҳар хил шов-шувли маълумотларга изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда коралл кальций жуда кўп дардларга шифо бўлиши, ҳатто, онкологик касалликларда ҳам яхши самара бериши ҳақида асоссиз хабарлар кўпайиб боряпти. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур маълумотларни атрофлича ўрганиб, қуйидагиларни маълум қилади:
Дарҳақиқат, кальций моддаси инсон ҳаёти ва саломатлиги учун муҳим микроэлементлардан бири. Зеро, кальций инсон суяк тизимларини мустаҳкамлаш, организмда модда алмашинувини яхшилашда муҳим ўрин тутади. Шу сабабли таркибида кальций бўлган биологик фаол қўшимчалар доим харидоргир бўлиб келган.
Коралл кальцийси ҳақида сўз юритиладиган бўлса, бу модда кальций карбонатининг бир кўриниши бўлиб, кальцийнинг дунёда энг кўп тарқалган тури ҳисобланади. Коралл кальцийси тошланган кораллдан олинади ва унинг минераллар таркиби оддий кальцийга қараганда бироз бойроқ бўлади. Ҳозирги кунда пойтахтимиздаги “BEVERLee Businees” масъулияти чекланган жамияти хориждан олиб келинган ана шундай маҳсулотни аҳолига тақдим этмоқда. Ушбу МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган ва у тақдим этаётган маҳсулотлар тегишли мувофиқлик ва сифат сертификатига эга.
Бироқ, четдан келтирилаётган коралл кальций биологик фаол қўшимчаси нархи дорихоналаримизда сотилаётган кальций препаратидан жуда ҳам қиммат, самарадорлик борасида эса амалдаги тиббий препаратлардан у қадар фарқ қилмайди. Буни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лабораториясида ўтказилган тадқиқот ҳам исботлади.
— Бу иккала кальцийнинг асосини текшириш учун “Беверли” компаниясининг тармоқли маркетинг орқали сотилаётган кальций таблеткаси ва ундан анча арзон бўлган дорихоналаримизда сотилаётган кальций таблеткасини солиштириш мақсадида махсус тадқиқот ўтказдик,- дейди мазкур институт илмий ходими Рустам Ашуров. - Порошок кўринишида бир хил миқдорда иккита намуна тайёрланди. Тадқиқотда иккала намунанинг асоси бир хил эканлиги аниқланди. Фақатгина “Беверли” компаниясига тегишли кальций намунасида минераллар таркиби бироз кўпроқ экан.
Бу биологик фаол қўшимчани ҳар дардга даво деб талқин этиш мутлақо нотўғри, - дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармакалогия қўмитаси раиси ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр Шаисломов. - Бундан ташқари, инсон бирор дори-дармон ёки биологик фаол қўшимча истеъмол қилишдан олдин албатта шифокор кўригидан ўтиши лозим. Қолаверса, дори-дармон ёки биологик фаол қўшимчаларни ойлаб, йиллаб узлуксиз истеъмол қилиш асло мумкин эмас.
Жумладан, таркибида кальций сақловчи ҳар қандай дори-дармон ёки биологик фаол қўшимчани ҳам ўз билганича ичиш нафақат фойда келтирмаслиги, балки турли хил салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, - дея сўзида давом этади Б. Шаисломов. - Хусусан, биз юрак–қон томир тизими касалликларига мойиллиги бўлган шахсларда юрак ритмининг турли бузилишларига ва ҳатто ўлимга ҳам олиб келганлиги ҳақидаги аянчли маълумотларга эгамиз. Шунингдек, сийдик-тош касаллиги бор беморларда дардни зўрайтириб юборганлик ҳолатлари ҳам кўп кузатилган.
Шундай экан, касалликларни даволашда сифат ва миқдор жиҳатдан текширувлардан ўтказилган, шу билан бирга, хусусиятлари ҳам тўлиқ ўрганилган кальций сақловчи дори воситаларидан шифокор тавсиясига асосан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда мамлакатимизда кальций сақловчи жуда кўп самарали дори воситалари рўйхатдан ўтказилган ва дорихоналарда етарли миқдорда мавжуд, нархи ҳам ҳамёнбоп. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”