5 077
Бош прокурор зарурати йўқ дориларни ҳам буюрадиган «тадбиркор» шифокорлар ҳақида гапирди
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 25 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида ҳуқуқ-тартибот органларига айрим дориларни буюриши учун тадбиркорлар шифокорларга ҳақ тўлаётганлиги ҳақида кўплаб маълумотлар келиб тушаётганини айтди.
- Аччиқ бўлса ҳам яна бир ҳақиқатни айтиб ўтишимиз лозим. Шифокорларимиз беморларга дори-дармон буюришда, ихтисослашган текширувларга юборишда холис тавсия бериш ўрнига, бу жараённи том маънода «бизнес»га айлантириб юборганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Мисол учун, «Фервекс», «Элевит», «Витрум», «Азимак», «Актовегин», «Флунол» каби дориларни буюриш учун тадбиркорлар шифокорларга ҳақ тўлаётганлиги ҳақида кўплаб тезкор маълумотлар келиб тушмоқда.
Энг хавфлиси, дори сотиш билан шуғулланувчи тадбиркорлардан мижоз юборганлиги учун «улуш» олаётган айрим шифокорларимиз зарурати бўлмаган дори воситаларини ҳам буюрмоқда. Бу борада вазирлик ёки соҳа мутасаддилари томонидан бирон-бир профилактик ишлар олиб борилмаётгани ҳам бор ҳақиқат.
Даволаш ишларидан мақсад — юртимизни хорижда ишлаб чиқарилган, бўлар-бўлмас дори воситалари ўтказиладиган бозорга айлантириш эмас, балки том маънода аҳоли саломатлигини асраш бўлиши керак. Буни соҳа мутасаддилари қачон тушуниб етади?!, - дейди Ниғматилла Йўлдошев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”