Фото: Getty Images
Хитойда коронавирусга қарши самарали вакцина ишлаб чиқилди. Бироқ уни ҳали синовдан ўтказиш ва охиригача етказиш керак.
Бу ҳақда Хитойнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй маълум қилди.
“Хитойда коронавирусга қарши иммунитет кўрсатувчи вакцина ишлаб чиқилди. Бироқ бу бошланишидир, уни ҳали синовдан ўтказиш ва охиригача етказиш керак”, деб айтган элчи.
У, шунингдек, коронавирусни даволашда самарали дори воситалари топилганини маълум қилган.
“Амалиётнинг кўрсатишича, Хитой дорилари самарали таъсир кўрсатмоқда. Дорилар қўлланган барча ҳолатда бирорта оғирлашиш ҳолати бўлмаган. Хитой дориларининг умумий самарадорлиги 85 фоиздан, баъзи жойларда 90 фоиздан кўпроқни кўрсатмоқда”, деб қўшимча қилган дипломат.
Чжан Ханьхуэйнинг таъкидлашича, Хитойда коронавирусга қарши самарали таъсир қилувчи анча йилдан бери қўлланувчи дори топилган. Бу бир неча ўн йиллардан бери безгакка қарши қўлланувчи хлорохина фосфатдир.
“Шунингдек, собиқ иттифоқда ишлаб чиқарилган яна бир эски дори бор. Ҳозирча шу икки дори самарали ҳисобланмоқда. Коронавирусни енгишнинг энг самарали усули – Европа тиббиётини Хитой тиббиёти билан биргаликда қўллашдир”, деб қўшимча қилган элчи. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди