14:03 / 24.01.2022
959

Пишлоқ, брокколи ва фосфорга бой бошқа маҳсулотлар

Пишлоқ, брокколи ва фосфорга бой бошқа маҳсулотлар
Фото: Pinterest
Фосфор нафақат фойдали, балки организмнинг саломатлиги ва тўлиқ ишлаши учун зарур бўлган элементлардан биридир. Уни истеъмол қилиш даражаси тўғридан-тўғри озуқа моддалари ва витаминлар (шу жумладан, B гуруҳи витаминлари)нинг сўрилишига, буйрак ва юракнинг нормал ишлашига, шунингдек, тиш ва бўғимларнинг ҳолатига ижобий таъсир қилади.

Бундан ташқари, фосфор энергия алмашинувида, гормонлар даражаси ва кислота мувозанатини тартибга солишда бевосита иштирок этади. Организмда фосфор етишмаслиги идрок этиш ва мия фаолиятига таъсир қилиши, шунингдек, суяк, бўғимлар оғриғи, тиш кариеслари ва диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу элементнинг етишмаслиги анемия ва иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлади.

Фосфорнинг кўп қисми организмга озиқ-овқатлар орқали киради. Фосфор етишмовчилиги жуда кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, у буйрак функцияси бузилган ва вегетарианлар диетасига риоя қилган одамларда тез-тез учрайди. Чунки гўшт, балиқ ва денгиз маҳсулотлари фосфорнинг асосий манбаларидан биридир.

Пишлоқ ва сут маҳсулотлари
Фосфор организмга кальций билан, тахминан, тенг миқдорда кирганда яхши сўрилади. Шунинг учун сут маҳсулотлари фосфорнинг энг яхши манбаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, кўпроқ пишлоқларда, жумладан пармезан, моцарелла ва эчки пишлоқларида мавжуд.

Саримсоқ пиёз
Антибактериал хусусиятлари билан танилган саримсоқ иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, ёмон холестерин даражасини пасайтиришга ёрдам беради, қон босимини меъёрга келтиради. Шунингдек, саратон, юрак хуружи ва инсультнинг олдини олади. Саримсоқ таркибида жуда кўп фойдали микроэлементлар, жумладан, темир, фосфор, рух ва C витамини мавжуд.

Брокколи
Брокколи жуда қимматли парҳез маҳсулот бўлиб, витаминлар ва озуқа моддаларига бой ҳамда паст калориялидир. Фойдали хусусиятларига кўра, у, эҳтимол, ҳар кимнинг севимли авокадоси билан рақобатлаша олади. Брокколи таркибида фосфордан ташқари, B1, B2, C, PP, B, C ва E витаминлари, шунингдек, кальций, магний, клетчатка ва антиоксидантлар мавжуд.

Дон маҳсулотлари
Фосфорнинг ажойиб манбаи арпа, буғдой ва маккажўхори бўлиб, улар фосфорнинг энг катта миқдорини ўз ичига олади. Шунинг учун калий, кальций, магний, клетчатка ва B гуруҳи витаминларига бой бўлган глютенсиз маккажўхори уни буғдой унининг ўрнини боса олади.

Соя ва бошқа дуккаклилар
Хусусан, рационга қизил ва оқ ловия, ясмиқ ва сояни қўшиш керак, буларнинг барчаси ҳам фосфорга бой.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Пишлоқ, брокколи ва фосфорга бой бошқа маҳсулотлар