Фото: Marie Claire
Агар энергия деярли тўлиқ уйқусизлик ва доимий стрессга қарши курашга сарфланган бўлса, мия қиш уйқусидан чиқишни хоҳламаса, ушбу маҳсулотлар истеъмолини ошириш лозим.
Сув
Умуман олганда, сув овқатга тегишли эмас, аммо шунга қарамай, у миянинг ишлаши учун ажралмас қисм ҳисобланади. Организмнинг сувсизланиши жуда нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин, бу эса мияга жиддий зарар етказади. Мисол учун, бош оғриғининг энг кенг тарқалган сабаби ҳам сувсизланишдир, инсонлар уни ичиш режимига риоя қилмасдан ўзи тузалади. Ҳар бир жараённи тартибда сақлаш учун кунига камида саккиз стакан сув ичиш тавсия этилади.
Клюква
Клюква организм ҳужайраларини зарар ва касалликлардан ҳимоя қилувчи қалқон вазифасини бажарадиган моддалар – антиоксидантларга бой. Хусусан, улар мияни қон билан таъминлайдиган томирларни ҳимоя қилади.
Исмалоқ
Исмалоқ рационида бўлган барча аёлларнинг севимли гарниридир. Биринчидан, жуда мазали, иккинчидан, фойдали ҳам! Исмалоқ асаб ҳужайраларининг ёшлигини сақлайди, шунингдек, мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.
Балиқ
У миядаги метаболик жараёнларда иштирок этадиган, яхши холестерин миқдорини оширадиган ва ёмон миқдорини камайтирадиган кўп миқдорда тўйинмаган ёғли кислоталарни ўз ичига олади. Денгиз балиқларида тиш ва суякларнинг ўсиши ва сақланиши учун зарур бўлган фосфор ҳам мавжуд. Лосос омега-3 ёғ кислоталарининг энг яхши манбаларидан бири бўлиб, мия ҳужайралари ўртасидаги алоқани яхшилайди. Бу истисносиз барча функцияларига фойдали таъсир кўрсатади, қўл ва оёқларни бошқаришдан тортиб интеграл тенгламаларни ечишгача.
Лавлаги
Лавлаги бетаинга бой, бу модда кайфиятни, реакцияни ва диққатни жамлаш қобилиятини яхшилайди. Уни хом ҳолда истеъмол қилиш тавсия этилади, масалан, ёғ ва сирка билан салат тарзида тановул қилиш мумкин.
Черника
Черника нафақат кўриш қобилиятининг пасайишини секинлаштиришга ёрдам беради, балки қариш туфайли миянинг ёмонлашиши хавфини камайтиради. Малиналар ҳам камроқ бўлса-да, бу хусусиятга эга, аммо юқорида қайд этилган учта резавор ҳар қандай ёшда яхши фикр юритишга ва олинган билимларни яхши ўзлаштиришга ёрдам беради.
Қуритилган ўриклар
Бизнинг севимли қуритилган меваларимиз темир ва C витаминига бой. Темир аналитик фикрлаш учун масъул бўлган миянинг чап ярим шарини рағбатлантиради, C витамини эса темирнинг яхшироқ сўрилишига ёрдам беради. Энг яхши натижага эришиш учун кунига 5-6 дона қуритилган ўрик истеъмол қилинг.
Бақлажон
Маълум бўлишича, бақлажон қобиғида антосиянин ва айни пайтда антиоксидант мавжуд. Ушбу моддалар мия ҳужайраларининг мембраналарида керакли миқдордаги ёғнинг сақланишига ҳисса қўшади ва шу билан уларни шикастланишдан ҳимоя қилади.
Қаҳва
Қаҳва ҳақида жуда кўп баҳс-мунозаралар мавжуд, бу маҳсулот чиндан ҳам зарарлими? Аслида кофеин мия фаолиятини рағбатлантиради, қарор қабул қилиш тезлигига таъсир қилади. Бундан ташқари, қаҳва асаб тизимимизни кераксиз стрессдан ҳимоя қилишга қодир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда