15:56 / 29.01.2022
931

Шифокор тавсияси: инсульт хавфини камайтирадиган 8 маҳсулот

Шифокор тавсияси: инсульт хавфини камайтирадиган 8 маҳсулот
Фото: Getty Images
Касалликнинг олдини олиш ҳақида гапирганда, биз ҳар куни дуч келадиган овқатланиш тартибини ҳам ҳисобга олиш керак. Рационда холестеринни камайтирадиган, қон босимини пасайтирадиган ва қон ивишига ижобий таъсир кўрсатадиган маҳсулотларга устунлик бериш лозим. Бу ҳақда олий тоифали невролог, тиббиёт фанлари номзоди, эпилептолог, нейрофизиолог, психотерапевт Наталья Толстова маълумот беради.

Холестерин миқдорини камайтирадиган маҳсулотлар

Сули ёрмаси
Бу масалада фойдали бўлган энг оддий маҳсулот олмали сули ёрмаси. Бундай бўтқа липопротеинлар даражасини пасайтиришга ёрдам беради, чунки унинг таркибида омега-3 ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар паст зичликдаги холестеринни камайтиришдан ташқари, қон босимини ҳам нормаллаштиради.

Ёғли балиқ
Сардина, скумбрия, селд балиғи — ҳамма харид қилоладиган қиммат бўлмаган маҳсулотлардир. Ёғли денгиз балиқларида кўп миқдорда ёд, омега-3 ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар қон томирларининг эластиклигига ижобий таъсир қилади ва холестерин миқдорини камайтиради.

Ёнғоқлар

Грек ёнғоғи, бодом ва бошқа ёнғоқ турлари ҳам холестерин миқдорини нормаллаштиради
Агар ёнғоққа туз ёки шакар қўшилган бўлса, уларнинг фойдалилик қиймати кескин пасайиб кетади. Чунки бундай ҳолатда инсульт ривожланишининг бошқа хавфлари ортади.

Авокадо
Албатта, авокадо арзон мева эмас, лекин шунга қарамай, уни дўконлардан топиш мумкин. Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу мева паст даражадаги липопротеинлар даражасини пасайтиради ва вазнни нормаллаштиришга ёрдам беради.

Зайтун мойи
Зайтун мойини ҳар бир дўкон жавонидан топиш мумкин. Бу мон тўйинмаган ёғли кислота манбаи бўлиб, холестерин даражасини нормаллаштириш учун майонез ва ёғ ўрнига соус, зиравор сифатида ишлатилади.

Қон ивишини нормаллаштирадиган маҳсулотлар

Шарбатлар
Агар қон ивишини камайтирадиган маҳсулотлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда шарбатлар устунлик қилади. Дўкондаги ҳар қандай ассортимент: грейпфрут, апельсин, лимон, сабзи, олма ва бошқалар. Комбинациялар, аралашмалар, сабзавотли шарбатларни диетага бемалол киритиш мумкин.

Саримсоқ ва занжабил
Саримсоқ ва занжабил ҳам қоннинг ёпишқоқлигини камайтиради ва гемореологияни нормаллаштиришга ҳисса қўшади, шунингдек, метаболик жараёнларни фаоллаштиради.

Сув
Қон ивишини нормаллаштирадиган энг қулай ва энг муҳим таркибий қисм сувдир. Кунига 1,5 литргача газсиз тоза сув ичиш қон ивишида самара беради.

Қон босимини пасайтирадиган маҳсулотлар
Юқорида айтиб ўтилган маҳсулотларнинг барчаси қон босимини пасайтиришда яхши натижа беради. Аммо туз истеъмолини камайтириш қон босимини барқарорлаштиришда асосий омил бўлиб қолаверади.

Гемореологияни, холестерин даражасини нормаллаштириш учун истеъмол қиладиган ҳар қандай маҳсулотга туз қўшилмаслиги керак. Туздан воз кечилганда қон босими пасаяди ва бу ўз-ўзидан инсульт хавфини камайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Шифокор тавсияси: инсульт хавфини камайтирадиган 8 маҳсулот