Фото: Pinterest
Акупунктура – тиббиётда игна билан даволаш (лотин тилида «акус» – игна, «пунктура» – санчиш маъносини англатади) қадимда Хитойда пайдо бўлган.
Хитой мутахассислари тана саломатлиги ундаги меридианлар орқали оқадиган ҳаёт энергияси билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Инсон танасида 14 та меридиан бор, уларнинг барчаси ички аъзолар ва тери билан боғланган, меридианлар орқали ҳаракатланаётган энергиянинг блокланиши, аъзоларда ва марказий асаб тизимида касаллик келтириб чиқаради. Акупунктура таъсирида блок ечилади ва энергия ҳаракати тикланади. Бу эса касалликнинг аломатларини ва уларнинг сабабини йўқ қилади.
Акупунктура қандай самара беради?
Акупунктура меридианларда жойлашган биологик фаол нуқталарга таъсир қилади. Игна ҳам юзаки, ҳам чуқур тўқималарга санчилади, мушак, пай, бўғим олди сиртларда жойлашган нерв томирлари рецепторларига таъсири орқали асаб тизими функционал ҳолатини ўзгартиради.
Игна билан даволашнинг «асоси» – беморнинг ўзи
Шарқ табобати асосий қоидаларига кўра, инсон шифо топиши учун унинг ўзида чексиз имкониятлар яратилган. Биоактив «нуқталарга» моҳирона таъсир орқали танада тўғри импулслар шакллантирилади. Ҳосил бўлган импулслар ички аъзолар ва асаб тизимини оптимал ишлашига олиб келадиган ўзгаришларни амалга оширади. Шундай қилиб организмнинг табиий ҳолати тикланади.
Қандай касалликларда игна муолажаси буюрилади?
Акупунктура эндорфин гармонларини кўпайтириши натижасида оғриқни тўхтатади, тинчлантиради, стрессни йўқотади. Бундан ташқари, умумий иммунитетни фаоллаштиради, лимфа ва қон айланишини яхшилайди, қон босими, юрак ва мия фаолиятини нормаллаштиради. Инсультни ўтказган беморларнинг реабилитация даврида самарали натижа беради. Игна билан даволаш неврологик касалликлар, психологик ҳолатларда, ҳатто ёш болаларда ҳам қўлланилади.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда